Саволлар ва жавоблар

Одоб-ахлоқ

Ассалому алайкум. Менда сўкиниш одати бор. Худодан кўп марта сўраганман сўкишни ташлашни. Уйда сўкмайман, фақат ўртоқларим орасида сўкинаман... Сўкишни ташлашни сўраш дуоси борми? Мен сўкишни тезроқ ташламоқчиман. Агар шундай дуо бор бўлса, менга ўргатинг. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

3610
 
 

Ассалому алайкум ҳурматли домла! Саволим: Агар ота ва оналарнинг бирор амалларида, ҳаракатларида, тадбирларида ва гапираётган гапларида аниқ хатолар, айбу нуқсонлар, ҳатто гуноҳлар кўринаётган бўлса, буларнинг оқибатида хайрнинг ўрнига ёмонлик бўлаётган бўлса, у ҳолда буни сезиб ва англаётган фарзандлар у ота-оналарнинг ҳаракат ва гапларини тўғрилашлари жоизми?

2801
 
 

Ассалому алайкум. Қори ака, бир нарса кўнглимни ғаш қиляпти. Мен қайсидир китобда ёки жума маърузаларида кимдандир эшитган эдим: дуо қилганда бу дунё одамлари орасида эмас, охиратда Аллоҳ ҳузурида фаришталар орасида мақталишни сўранг. Бу дунёда мақталганлар охиратда мақталмайди, дейилган экан. Мен ўзимдан хавотирдаман. Чунки мени ота-онамдан тортиб, хола тоғаларим яхши ҳам шу бола бор. Менинг ҳам болам шунга ўхшасайди, деб ният қилиб дуо қилишади. Ишхонада ҳам ҳамма ишчилар иш берганингизга раҳмат, ишларингизга ривож берсин, деб дуо қилиб туришади. Шунақа пайтларда охиратда нима бўлар экан, деб қўрқиб кетаман. Шунга сиз нима дейсиз? Маслаҳат беринг, дуо қилинг, Аллоҳ Ўзи тўғри йўлдан адаштирмасин!

2158
 
 

Ассалому алайкум Ҳазрат! Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин. Саволим шуки, Расулуллоҳ (с.а.в) нинг оналари Омина ёки уларни эмизган сут Оналари Ҳалимани бир дўстимиз Омина онамиз, Ҳалима онамиз деб гапиради. Шу тўғрими? Уларни онамиз десак хато бўлмайдими?

2479
 
 

Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Бир масала бўйича сизнинг вақтингизни олсам мендан ранжимайсиз, деб умид қиламан. Лекин, шунчалик вақт ажратиб бизнинг саволларга жавоб бераётганингиз учун ташаккур! Савол шундан иборат: суҳбатдошни гапига ишонтириш ёки лафзи ростлигини исботлаш мақсадида одамлар Худолигимни айтаман деган жумлани ишлатишади. Лекин мен шунинг маъносини ҳануз билмайман. Менимча, кўпчилик ёшлар ўзлари билмаган ҳолда гапириб қўйишади. Шунингдек, кимлар ўтмаган жой ёки чиллахонада турибмиз дейишади. Бундай жумлаларни ишлатиш тўғрими? Сиздан шу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўрайман!

3260