Саволлар ва жавоблар

Маслаҳат

Ассалому алекум. Мен сизларни мақолаларингизни мунтазам ўқиб бораман. Кўп ечилмаган масалаларга олимларимиз томонидан дин пешволари томонидан берилган энг тўғри жавобларни бериб инсонларга тўғри йўл кўрсатасизлар. Мени бир савол қийнаб келмоқда. Бир танишим ота - онасидан пинҳона севган қизи билан шаьрий никоҳдан ўтиб яшаб юришган эди. Ва фарзандлик бўлишди. Улар жуда бахтли. Лекин болани опалари бундан хабар топишди ва болага ё онамизни ёки хотинигни танлайсан дейишмоқда. Чунки бу қизни тўй қилиб, олиб бермаганмиз деб шарт қўйишди. Йигит шу шароитда қандай йўл тутса энг тўғри йўл бўлади. Илтимос ёрдам беринглар!

567
 
 

Ассалому алайкум. Сизга оилавий аҳволимни айтган эдим. Ахири оилам билан ажрашдим... Охиригача қилган ҳаракатларим бесамар кетди. Аршни ларзага келтирувчи ажралиш сўзини мажбурликдан айтим. Келин ажрашаман, деб қаттиқ туриб олди. Шунча тушунтирганим кор қилмади... Ҳеч хотиржам бўла олмаяпман. Шу сўзни ишлатгандан кейин ўзимни қўярга жой тополмаяпман! Энди қандай йўл тутай?! Маслаҳат беринг!

1065
 
 

Ассалому алайкум. Саволим бор эди. Мисол учун бир аёлнинг эри 36 ёшида вафот этди. У аёл бир ўзи уч фарзандини келажагини ўйлаб, турмуш қилмади. Фарзандларини ўқкитди, турмушга берди, уйлантирди. Неваралари бор. Энди ёши улғайганда ёлғизлиги билиниб, турмушга чиққиси келаяпти. Ёшлигида турмуш қилиши кераклигини айтишганида кўнмаганига афсусланаяпти. Жинсий алоқани организми хоҳлаяпти. Нима маслаҳат берасиз?

7867
 
 

Ассалому алайкум. Рухсат берсангиз, илмим етмаган нарсаларни сиздан сўрамоқчиман. Мен Қуръони каримни тажвид билан ўқийман. Энди ниятим, иншааллоҳ, Қуръон ёдлаш. Сиздан дуо ва маслаҳат сўрайман. Қайси вақтда ёдлаган афзал? Неча марта такрорланади? Аҳли илмлар бу борада қандай йўл тутишган? Бу сайтни ташкил қилганларни Аллоҳ Ўзи қўлласин!

2237
 
 

Мен янги иш бошламоқчиман. Қилган гуноҳларим ишимга омадсизлик келтирмасмикан?! Яъни, ишим юришмай қоладими, деб қўрқаман. Нима қилишни билмаяпман. Бизнесни бошлаб ютқизсам, ҳамма нарсамдан айрилишим мумкин. Таваккал қилиб бошламасам, ҳеч нарсасиз қолавераман...

2148