Саволлар ва жавоблар

Ибодат масалалари

Ассалому алайкум. Эр нафл рўза тутса, аёли ҳам эридан берухсат рўза тутса бўладими?

720
 
 

Ассалому алайкум Устоз. Бугунги кунда хатмга ўтаётган қори биринчи порани ўқийди. Иккинчи куни эса иккинчи порадан давом эттиради. Тартибга риоя қилинмай ўқиётган хатми тўғри бўладими?

1394
 
 

Ассалому алайкум, ҳурматли домла. Имом билан бир киши намоз ўқиганда сафда қанақа турилса мақсадга мувофиқ бўлади? Бу жавоб қайси ҳадисдан эканини айтсангиз! Чунки Саҳиҳул бухорийда келган ҳадисда, агар икки киши фарз намозни адо этса, иккинчи одам имомнинг ўнг томонида туради, дейилган. Бироқ унда имомдан озгина орқароқ туриш керак деб, айтилмаган?

999
 
 

Ассалому алайкум. Савол: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ тасниф қилган "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобининг 139-саҳифасида шундай дейилган: "Қуня китобида шундай дейилган: Бир инсон намозни бошласа, сўнгра тижорат ёки бирор масала ҳақидаги фикр уни машғул қилиб қўйса ва шу ҳолатда намозини охирига етказса, унга намозини қайтариб ўқиши мустаҳаб эмас". Айни шу масала Кумушхонавийнинг "Жомиъ ул-мутун" номли китобида шундай баён қилинибди: "Бир киши намозни бошлаганидан кейин тижорат ва ҳоказо масалалар (фикри) билан машғул бўлса, намозини қайтадан ўқимоғи мустаҳабдир, дейилган. "Қинния" номли китобда шундай дейилади". 215-саҳифа.(Таржимон Мирзо Кенжабек, 2000 йил Тошкент) Юқоридаги икки масала ҳам "Ниятдаги ихлос" номли сарлавҳа остида ёзилган. Шайх роҳимаҳуллоҳ юқоридаги китобларида "Ал-Ашбоҳ ван-назоир" китобидан таржима қилганлар. "Жомиъ ул-мутун"даги матн ва шарҳлар ҳам бир хил. Фақат таржимада икки хил келтирилган. Менда туғилган саволлар қуйидагича бўлди: 1. Бу икки таржимадаги матннинг асл манбасида ёки бошқа муътабар манбаларда бу масалада нима дейилган? 2. Ҳақиқитда хушуъсиз ўқиб бўлинган намозни қайтадан ўқиш мустаҳаб бўладими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!

2140
 
 

Ассалому алайкум, Домла. Саволим бор эди. Бир жойда тасбеҳ намози ҳақида ўқиб қолдим. Жума куни завол пайти ўқиш мустаҳабдир, дейилган экан. Бу қайси пайт? Илтимос, шу ҳақида батафсил маълумот берсангиз. Жавоб учун раҳмат. Умрингиз зиёда бўлсин!

1615