Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…
Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…
Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…
أَدَبُ الْمَرْءِ خَيْرٌ مِنْ ذَهَبِهِ Киши одоби унинг олтинидан яхшироқдир. Ўзбек тилидаги муқобил шакллари: Одоб о…
Ассалому алайкум. Ҳозирда чиқаётган қуёш иссиқлиги орқали сув иситадиган мосламалардаги сувнинг ҳукми қуёшда иситилган сувники кабими? Яъни, ундай сувда таҳорат қилиш макруҳми? Мазкур мосламага қисқача шундай таъриф беришди: Лупага ўхшаган махсус трубалар қуёшдан иссиқликни тўғридан-тўғри қабул қилиб олиб, 250 градусгача қайнатар экан. Бу мослама бошқа қуёш батареялари каби иссиқликдан электр токи воситасида эмас, балки қуёш иссиқлигини кучайтириб, сувни қайнатар экан. Илтимос, мана шу масалада бизларга маълумот бериб ўтсангиз.
Ассалому алайкум. Ўнг қўлни чап қўл устига қўйиш масаласида баъзи уламолар: Чимчилоқ бармоғи билан бош бармоғини ҳалқа қилиб ушлайди. Қолган бармоқларини чап қўли устига қўяди. Ана шунда Аллоҳ лафзи ҳосил бўлади, дейишган экан. Мен илгари шу қавлга амал қилардим, лекин ҳозир ундай қилмаяпман. Шарҳул виқоянинг ҳошиясида Абдулҳай Лакнавий мана шу масала ҳадисларга зид эканлигини тушунтирган эканлар. Буни иккала ҳадисни жамлаш дейиш мутлақо тўғри эмас, бундай қилинганда иккала ҳадисга ҳам амал қилинмаган бўлади, дейишган экан баъзи уламолар. Афзали баъзида қўлларини ушлаш, баъзида қўйишми? Шунда суннатга амал қилинган бўладими? Мана шу амал энг саҳиҳми?
Ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон қори ака. Аввалги саволларимга жавоб йўллаганингиз учун миннатдорман. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин, умрингизга барака берсин! Шахсий ҳаётимга оид яна бир савол туғилди: дўстим менга бир расм жўнатди. Унда Эй мўминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! деб ёзилганди. Шу гап асослими? Ғайридинлар билан дўст тутинса, ҳамкорлик қилса бўладими?
Холаларга закот берса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат!