Саволлар ва жавоблар

Ақида

Ассалому алайкум. Халқимиз орасида Фолга ишонма, фолсиз юрма деган гап бор. Буни қандай тушуниш керак? Динимиз фолни қоралаганини биламан, лекин қай ҳолатларда фолсиз юрмаслигимиз керак ёки мумкин? Шунга ойдинлик киритсангиз!

2276
 
 

Ассалому алайкум, қори ака! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Яқинда бир ҳодиса рўй берди. Акамлар уйимиздан узоқроқ жойда таксичи бўлиб ишлайди. Бир куни аварияга учради ва машинаси деярли яроқсиз бўлиб қолди. Аллоҳ паноҳида асраган экан, акамларга ҳеч нима қилмади. Шундан кейин қариндошларим орасида гап чиқди. У ерда авлиёларни зиёрат қиладиган жой бор экан. Кўп таксилар ҳар хил бало-офатдан сақласин, деб авлиёлар жойига бориб, машина қисмларини қўяр экан. Шунда авария деган нарсалардан асраркан. Ахир бандани асрайдиган Аллоҳ-ку! Авлиёлар ўзи кимлар? Шу ҳақида ҳам маълумот берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1785
 
 

Ассалому алайкум. Домла, мен бир ерда ўқиганимда, агар бандага бойлик берилса, қанча саховат қилмасин, молини яхши йўлда сарфламасин, Аллоҳнинг ҳузурида даражаси биттага пасаяди, деб ёзилганди. Иккинчи жойда, Аллоҳнинг ҳузурида мўминнинг кучлироғи яхши, деб ёзилган. Бойлиги бор одам, табиийки, қўли узунроқ кучлироқ бўлади. Юқоридаги фикрларнинг қайси бири тўғри? Саволим нотўғри бўлса, олдиндан узр сўрайман!

932
 
 

Ассалому алайкум, устоз! Сизга саволим бор эди: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Эшингга садақа сўраб келганга садақа бер, ҳатто отда келса ҳам, деган ҳадисларини ўқигандим. Бир киши, агар лўли келса берилмайди, деди. Мен юқоридаги ҳадисга кўпроқ амал қиламан. Уйдагиларга ҳам шуни уқтираман. Бу кўнгилчанлигимданми, билмадим? Шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз: лўлига садақа бериш керакми?

1840
 
 

Ассалому алайкум! Баъзи аёллар маълум миқдорда қанд, нон, оқ сурп ва бошқа нарсаларни азиз авлиёлар зиёратгоҳига олиб боришаркан. Бу билан ишлар юришади, бахт очилади, бошқа тилаклар ижобат бўлади, деб ишонишаркан. Шу тўғрими?

965