Ўғил фарзанд кўриш вақтини ҳисоблаш мумкинми?
Савол:Ассалому алайкум, қори ака. Айрим шифокорлар ўғил фарзанд кўриш учун ойларни санаб, фалон ойда эр-хотин бирга бўлиши лозим, деган фикрларни айтишмоқда. Бу иш шариатга хилоф эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Булим Оилавий43497
Ва алайкум ассалом. Бундай нарса шариатда йўқ. Ўша мутахассислар минг аниқ ҳисоблаган тақдирда ҳам туғилажак фарзанд ўғил бўлишига юз фоиз кафолат бериша олмайди. Фақат тахмин қилишади холос. Шундай экан, ўғил истагидаги ота-она ибодат қилишса, қўлни дуога очиб, Аллоҳдан солиҳ фарзанд сўрашса, илтижолари қабул бўлади, иншааллоҳ (Эслатма! Фарзанд талабидагилар учун тинимсиз дуо қилиш ва кўп-кўп истиғфор айтишнинг ўрни беқиёс). Яна баъзи тиббий муолажаларнинг қўлланилиши жоиз. Руҳий-маънавий ва моддий-тиббий омиллар бирлашса, Аллоҳнинг изни билан бандага фойда келтиради. Валлоҳу аълам!