Ассалому алейкум
Мавзу:

Охири замонда вақтдан барака кетадими? 28.10.2015

Савол:

Савол: ассалому алайкум, ҳурматли Одилхон ака. Бераётган таълимингиз ва эътиборингиз учун раҳмат. Аллох сиздан рози бўлсин! Сизга саволим бор эди: охирги замон аломатлари ҳақида батафсил айтиб ўтсангиз. Халқ орасида шундай гаплар юрибди: вақт-соатнинг қадри қолмади. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ алайҳиссалом охирги замон келганда умматларим учун бир йил бир ой, бир ой бир ҳафта, бир ҳафта бир кундек ўтади. Вақт-соат, умр шиддат билан ўтади, қадри бўлмайди, деган эканлар. Шулар ҳақида маълумот берсангиз. Аввалдан ташаккур!

Булим Бошқа мавзулар
7032
Жавоб:

Жавоб: ва алайкумус салом. Қиёмат аломатлари ҳақида қуйидаги манзилларда маълумот бор:
http://muxlis.uz/uz/article/259489/
http://muxlis.uz/uz/article/259490/
http://muxlis.uz/uz/article/259481/
http://muxlis.uz/uz/article/259482/
http://muxlis.uz/uz/article/259472/
http://muxlis.uz/uz/article/259473/
Қиёматдан олдин вақтнинг қисқариши ҳақида мана бу ҳадис ривоят қилинган.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَتَقَارَبَ الزَّمَانُ فَتَكُونَ السَّنَةُ كَالشَّهْرِ وَيَكُونَ الشَّهْرُ كَالْجُمُعَةِ وَتَكُونَ الْجُمُعَةُ كَالْيَوْمِ وَيَكُونَ الْيَوْمُ كَالسَّاعَةِ وَتَكُونَ السَّاعَةُ كَاحْتِرَاقِ السَّعَفَةِ. رَوَاهُ أَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Замон яқинлашмагунича қиёмат қоим бўлмайди. Бир йил бир ойдек, бир ой бир ҳафтадек, бир ҳафта бир кундек, бир кун бир соатдек, бир соат гўё хурмо барги ёнгунча (муддатдек) бўлиб қолади” (Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти. Ҳадис санади саҳиҳ).
Уламолар ҳадисдаги “замон яқинлашиши”ни ҳар хил изоҳлашган. Жумладан:
1. Вақтдан барака кетиши.
2. Имом Маҳдий ва Исо алайҳиссалом замонидаги фаровон ҳаёт, адолат устунлиги сабаб одамлар наздида вақтнинг тез ўтиши. Гарчи узун бўлса ҳам яхши кунлар уларга тез ўтиб кетгандек туюлади.
3. Дунё аҳли ҳолатининг (яъни, бузуқлик жиҳатидан) бир-бирига яқинлашиши, ҳатто одамлар орасида амру маъруф ва наҳий мункар қиладиганлар қолмаслиги.
4. Замонавий алоқа воситалар яратилиши сабабидан замон аҳлининг бир-бирига яқинлашиши, яқиндан муносабат ўрнатилиши.
5. Ҳақиқатан, вақтнинг тез ўтиши ва унинг қисқариши.
Аллоҳ таолодан дунё ва охират офиятини сўраймиз!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216318
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар