Бировнинг пулларини айлантирса бўладими? 20.10.2015
Савол:Ассалому алайкум. Қори ака, саволим шундан иборат: корхона ғазнасига кирим қилинган нақд пулларни банкга жўнатмасдан, бир-икки кун айлантириб фойда олса бўладими? Агар бу иш гуноҳ бўлса, буни билган одам корхона раҳбарига айтмаса, гуноҳга шерик бўлиб қолмайдими?
Булим Муомалотлар5481
Ва алайкум ассалом. Ўзга одамга тегишли пулларни айланмага қўйиш жоиз эмас. Агар пул эгаси рози бўлса, ўзаро шерикчилик асосида ҳамкорлик қилинади. Банкдаги ёки банкка тушиши керак бўлган пулларни эгаларига ўз вақтида жўнатмаслик, ойлик маошини беришни чўзиб, пул айланмасини амалга ошириш мумкин эмас. Шунингдек бу ҳатти - ҳаракат учун қонун олдида ҳам жавоб берилади.
Кимда-ким аввал бу иш билан шуғулланган бўлса, тавба қилсин! Кимки шундай ишнинг гувоҳи бўлса, имкон қадар унинг олдини олиши даркор. Акс ҳолда жиноятга шерик бўлиши мумкин. Валлоҳу аълам!