Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳайвонларни бичиш мумкинми? 16.09.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Чорвачиликда қўчқор, хўкиз, умуман эркак ҳайвонларни ахта қилса бўладими? Исломда бунинг ҳукми қандай?

Булим Бошқа мавзулар
5948
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Гўшт етиштириш учун ҳайвонларни бичиш борасида уламолар ўртасида ихтилоф бор. Баъзилар бу ишга рухсат беришган. Улар Оиша розияллоҳу анҳонинг ривоятини далил қилишган. Унда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам иккита оқ-қора, бичилган қўчқорни қурбонликка сўйганлар. Баъзилар бу ишни макруҳ дейишган.
   Айрим уламолар ҳайвонларни бичишдан қайтаришган. Уларнинг далиллари қуйидаги ривоят. Ибн Аббосдан нақл қилинишича, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайвонларни бичишдан қаттиқ қайтарганлар (Шавконий “Найлул автор”да келтирган. Ривоят санади саҳиҳ). Баъзи саҳобалар ва тобеинлар ҳайвонларни бичиш мумкин эмаслигига Нисо сурасининг 119-оятини далил қилиб келтиришган.
    Хуллас, зарурат юзасидан ҳайвонларни бичишга рухсат бор. Аммо бу иш жоиз эмас, деган гап эҳтиётга яқин ва ҳужжат жиҳатидан кучлироқ. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216234
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳайвонларни бичиш мумкинми? 16.09.2015

Ассалому алайкум. Чорвачиликда қўчқор, хўкиз, умуман эркак ҳайвонларни ахта қилса бўладими? Исломда бунинг ҳукми қандай?

5948