Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бенамознинг дуоси қабул бўладими? 17.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Мен қайсидир китобда “кимда-ким Аллоҳга қўлларини кўтариб дуо қилса, Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилади”, деб ўқигандим. Айтингчи, бу Қуръони каримда борми? Яна бир савол: дуо ёрдамида тиббиёт йўли билан даволаб бўлмайдиган туғма кар одамни даволаса бўладими?

Яна бир саволим бор эди. Бу мени ўйлантиради: мен ҳозирда чет элда ишлаяпман. Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад Унинг Расули эканига шубҳа қилмаганман. Аммо ўзим ҳозирда бенамозман. Намоз диннинг устуни эканлигини биламан. Намоз ўқимаслик учун баҳона тополмайман, лекин ҳеч бўлмаганда ичиш-чекиш, бировни ранжитиш каби ҳаром ишлардан сақланишга ҳаракат қиламан. Айтингчи, менга ўхшаганларнинг Аллоҳга қилган дуоси қабул бўладими?

Булим Ибодат масалалари
2566
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Ўз Каломи мажидида “Менга дуо қилинглар, дуоларингизни ижобат қиламан” деган (Ғофир сураси, 60-оят).

Салмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Албатта Раббингиз Ҳаёли ва Каримдир. У Зотга бандаси икки қўлини кўтариб дуо қилса, уларни бўш қайтаришдан ҳаё қилади” (Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Дуо банданинг Аллоҳга мурожат қилиши ва Ундан ҳожатларини раво қилиш, ғам-андуҳ ва ташвишларини аритишини сўрашидир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир...

Бандалар фарзанд талабида аввал шифокорларга мурожат қилиб, ҳеч бир иложи қолмагандан кейин Аллоҳга юкинадилар. Аслида аввал Аллоҳдан сўраш, унинг сабабини шифокорлар воситасида юзага келтириш керак бўлади. Ожиз банда бедаво дея айтаётган дардлардан бандасини халос қилиш Аллоҳ учун осон. Фақат банда ихлос билан дуо қила олса бўлгани. У ўзи ўйламаган тарзда неъматларга эришади, мушкуллари осон бўлади, дардига шифо топади.

Мусулмон банда Аллоҳ таоло беш вақт намозни фарз қилганига шубҳасиз имон келтириши ва уларни вақтида адо қилиши керак. Ким намозни узрсиз қолдирса, қаттиқ гуноҳкор бўлади. Бу гуноҳ тавба қилиш ва намознинг қазосини ўқиш билан ювилишига умид қилинади. Энди, ким намознинг фарзлигига ишонса-ю, аммо намоз ўқимаса, гуноҳкор бўлади. Аллоҳга имони бўлгани сабаб унинг дуоси қабул қилинишидан умид қилинади. Зеро, дуонинг қабул қилинишини ман этадиганлар ичида бенамозлик саналмаган (бир тарафдан мўминнинг бенамоз бўлиши мумкин эмас. Шунинг учун бўлса керак). Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 51203
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бенамознинг дуоси қабул бўладими? 17.04.2018

Ассалому алайкум. Мен қайсидир китобда кимда-ким Аллоҳга қўлларини кўтариб дуо қилса, Аллоҳ таоло унинг дуосини қабул қилади, деб ўқигандим. Айтингчи, бу Қуръони каримда борми? Яна бир савол: дуо ёрдамида тиббиёт йўли билан даволаб бўлмайдиган туғма кар одамни даволаса бўладими? Яна бир саволим бор эди. Бу мени ўйлантиради: мен ҳозирда чет элда ишлаяпман. Аллоҳнинг ягоналигига ва Муҳаммад Унинг Расули эканига шубҳа қилмаганман. Аммо ўзим ҳозирда бенамозман. Намоз диннинг устуни эканлигини биламан. Намоз ўқимаслик учун баҳона тополмайман, лекин ҳеч бўлмаганда ичиш-чекиш, бировни ранжитиш каби ҳаром ишлардан сақланишга ҳаракат қиламан. Айтингчи, менга ўхшаганларнинг Аллоҳга қилган дуоси қабул бўладими?

2566