Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Сабаби номаълум касаллик давоси.10.04.2018

Савол:

 Ассалому алайкум. Саволим шуки, мен нима иш қилсам ҳам, нимагадир қўл урсам ҳам, охирги пайтларда ҳаммаси чаппасига кетяпти. Нимадир қилмоқчи бўлсам, уддалай олмаяпман. Тез-тез касал бўладиган бўлиб қолдим. Касалхонадан кўрикдан ўтсам ҳаммаси яхши эканлигини айтишди. Ҳар хил нарсаларни ўйлайверадиган, сабабсиз сиқилаверадиган бўлиб қолдим. Нима бўлаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман. Нима қилсам бўлади? Илтимос, тўғри йўл-йўриқ кўрсатинг. Олдиндан раҳмат!

Булим Маслаҳат
856
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Агар сизда моддий касаллик бўлмаса, унда сиздаги муаммо руҳият билан боғлиқ. Бунга имон-эътиқод, тоат-ибодат, зикр-тасбеҳ даво бўлади.

Ҳозирги пайтда ҳар хил касалликлар кўпайган, авваллари маълум бўлмаган иллатлар пайдо бўлган. Одамлар улардан қутулиш учун пулларини, олтиндан қиммат вақтларини сарфлаяптилар. Шунга қарамай, шифохоналар касаллар билан тўла, беморлар сафи камайишидан дарак йўқ. Бунинг боиси нимада?

Сабаби кўп одамлар мукаммал шифо нимадалигига аҳамият бермайдилар. Тиббиёт ходимлари бор эътиборларини моддий муолажаларга қаратиб, руҳий жиҳатларга унчалик парво қилишмайди. Шунинг учун беморлар дарддан тўлиқ соғайиб кетишлари қийин кечади.

Танадаги дарддан бутунлай халос бўлишда Қуръоннинг аҳамияти беқиёс. Зеро, Қуръон тушкунлик, паришонхотирлик, ғам-андуҳ, сеҳр, кўз тегиши каби иллатларга тенги йўқ шифодир. Замонавий тиббиёт бундай касалликларни таг томири билан даволашга кўп ҳолларда ожизлик қилади.

Уламолар айтишича, табобат иккига бўлинади: бадан табобати, қалб табобати.

Бадан табобатида инсон танасининг ҳолати, касалликни даволаш йўл-йўриқлари ўрганилади. Қалб табобатида эса инсон қалбини касал қилувчи иллатлар, уларнинг давоси ўрганилади.

Динимиз Исломда ҳар икки жиҳатга эътибор берилади. Айниқса, қалб табобатига – руҳий тарбияга алоҳида аҳамият қаратилади.

Қуръон ҳар қандай касалликни тузатади, руҳий ёки танадаги касалликми, сеҳрми, жин тегишими, тери касалликларими, барчасига шифо бўлади. Бунинг учун беморнинг эътиқоди тўғри бўлса кифоя. Зотан, соғлом ақида шифонинг ярмидир.

Бир нарсани айтиб ўтиш керак: тиббиётга оид хасталиклар табиблар ёрдамида даволанади. Дам солишга эҳтиёжи бор кишиларга дам солинади. Жисмоний дардларга қарши дори берилса, беморнинг жисми таъсирланади. Худди шунга ўхшаб руҳий хасталикка учраган шахснинг руҳига дам солиш таъсир қилади. Шунда Аллоҳнинг изни билан бемор тузалади.

“Қандай ҳолатда тибга, қандай ҳолатда дам солишга мурожаат қилинади?” деган савол туғилади. Бу саволнинг жавоб қуйидагича: аввало, бемор табибларга (шифокорларга) кўринади. Табиблар дардни аниқлашса, уларга даволатилади. Табиблар: “Сиз соғломсиз”, десалар-у, аммо киши ўзини ёмон ҳис қилса, дам солдирилади (Манба: “Қуръон – қалблар шифоси” китоби).

Демак, сизга шаръий дам солдиришни, ибодат қилишни, жумладан, намоз ўқишни, зикр-тасбеҳ айтишни, кўпроқ истиғфор, салавот айтишни тавсия этамиз. Шунда, иншааллоҳ, ғам-андуҳдан, сабабсиз ғазабланиш, сиқилишдан, тушкунликдан халос бўлади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 42662
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Сабаби номаълум касаллик давоси.10.04.2018

Ассалому алайкум. Саволим шуки, мен нима иш қилсам ҳам, нимагадир қўл урсам ҳам, охирги пайтларда ҳаммаси чаппасига кетяпти. Нимадир қилмоқчи бўлсам, уддалай олмаяпман. Тез-тез касал бўладиган бўлиб қолдим. Касалхонадан кўрикдан ўтсам ҳаммаси яхши эканлигини айтишди. Ҳар хил нарсаларни ўйлайверадиган, сабабсиз сиқилаверадиган бўлиб қолдим. Нима бўлаётганини ўзим ҳам тушунмаяпман. Нима қилсам бўлади? Илтимос, тўғри йўл-йўриқ кўрсатинг. Олдиндан раҳмат!

856