Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Шерикларнинг бири ноҳақлик қилса, қандай йўл тутиш керак? 07.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Мен сиздан бир ҳолат бўйича маслаҳат сўрамоқчиман: шерикчиликда 3 киши тенг харажат қилса-ю, лекин орасидан биттаси жуда ҳам кўп еб, ҳатто 1 кунда 5-6 маҳалдан ўртада қилинган харажатдаги егуликлардан еса, қолган 2 кишини ҳаққини еган ҳисобланмайдими? Агар гапирсак, бизга гуноҳ бўлмасмикан? Илтимос, шунга маслаҳат берсангиз!

Булим Маслаҳат
1027
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Шариатда шерикчилик асосида иш қилиш “музораба” дейилади. Музорабада шериклар бир-бирининг ҳақини ейиши дуруст эмас. Агар бирон киши ўртадаги пулдан харажат қилса, ҳаммасини ёзиб қўяди. Фойда тақсимланаётганда шуларни ҳисобга олиб иш тутилади. Агар ёзилмаса, шериклари ҳақини поймол қилади. Бундай ҳолатда киши шеригини огоҳлантириб қўйса, яхши бўлади. Чунки у буни билмаслиги мумкин.

Шунинг учун шерикчилик қилишдан олдин музораба билан боғлиқ ҳукмларни билиб олиш керак. Музораба ҳақида қуйидаги манзилда маълумот берилган:

http://muxlis.uz/uz/article/muzoraba-aida

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 42442
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар