Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Илон гўштини ейиш, ёғидан фойдаланиш мумкинми? 01.04.2018

Савол:

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга бир саволим бор эди: илон гўштини истеъмол қилса бўладими? Сочга илон ёғини суртиш ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

Булим Фиқҳ
1127
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Жумҳур уламоларга кўра, илон гўштини ейиш ҳаромдир. Имом Нававий айтишича, мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа, Аҳмад ибн Ҳанбал, Довуд Зоҳирий наздида илон истеъмол қилиш ҳаром саналади.

Илон шундай нарсаки, одам уни ҳатто эҳромдалигидаям, намоз ўқиётганидаям ўлдириши мумкин. Шариат шунга рухсат берган. Шариат ўлдиришга рухсат берган ҳар қандай жониворни ейиш мумкин эмас. Агар илонни истеъмол қилиш, фойдаланиш жоиз бўлганида молни зое қилишдан қайтарувчи Динимизда бу ишга рухсат этиларди.

Илоннинг ўлимтиги нажасдир. Ундан олинган ёғ ҳам нопок ҳисобланади. Шунинг учун табобатда илон ёғидан фойдаланишга рухсат берилмайди. Мусулмон одам илон ёғини баданига суртмайди. Магар, кучли зарурат туғилсагина танага суртилади, шундаям ҳар бир намоз вақтида бадандаги илон ёғи ювиб ташланади. Чунки танада нажосат бўлган ҳолда намоз ўқиса, намоз дуруст эмас.

Илон аъзолари қўшиб тайёрланадиган кремлар бор экан. Шу ҳақида ҳам савол берилмоқда. Биз айтамиз: унинг ўрнига покиза, ҳалол, шубҳасиз нарсаларни, масалан, қўй ёғини қўллаган маъқул.

Демак, илон гўштини ейиш, сочни қалинлаштириш учун илон ёғини ишлатиш жоиз эмас. Илло, кучли зарурат туғилса, масалан, соч кўп тўкилиб кетса, бошқа даво воситалари топа олмаса ёки иш бермаса, ана шунда рухсат этилади. Яна бир бор эслатиб ўтамиз: илон ёғи қўллашга мажбур бўлинса, сочга, баданга суртилган илон ёғи намоздан олдин яхшилаб ювиб ташланади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35910
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Илон гўштини ейиш, ёғидан фойдаланиш мумкинми? 01.04.2018

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга бир саволим бор эди: илон гўштини истеъмол қилса бўладими? Сочга илон ёғини суртиш ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

1127