Асалнинг закоти қанча? 29.08.2015
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли қори ака! Асалчилар йиғиладиган асалдан закот берадиларми? Берсалар қанча миқдорга етганда қанча миқдорда закот берилади?
Булим Муомалотлар4762
Ҳа, асалдан закот яъни берилади. Асал ушрий яъни закоти ушур сифатида бериладиган нарсалар қаторига киради. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳига кўра асал кам бўлса ҳам, кўп бўлса ҳам ундан ушур яъни ўндан бири закот сифатида ҳақдорларга берилади. Абу Юсуф наздида эса асал беш васаққа етсагина ундан ушур яъни ўндан бири закот сифатида берилади. Беш васақ замонавий ўлчовларда тақрибан 652 килограмни ташкил қилади. Аммо, бу масалада мазҳабимизда мухтор ва амалда бўлган қавл Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг сўзларидир. Шунга биноан, олинган асалнинг миқдоридан қанча бўлишидан қатъий назар ундан ушур берилади. Валлоҳу аълам!