Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

ИТ САВДОСИ ЖОИЗМИ? 19.03.2018

Савол:

Ассалому алайкум қори ака! Аллоҳ дин йўлидаги хизматларингизга улкан ажрлар берсин! Менинг бир саволим бор эди. Дўстим ит савдоси билан шуғулланади. Бир киши унга ит савдоси ҳаром дебди. Сиздан илтимос ит сотиш ёки сотиб олиш жоизми? Шунга жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат!

Булим Ижтимоий масалалар
2290
Жавоб:

Валейкум ассалом.

Сизнинг саволингиз икки бандли жавобдан иборат.

Биринчи: Агар дўстингиз шунчаки зотдор итларни ёки жангари итларни савдоси билан шуғулланса ва у итлар ов ёки қўриқлаш учун мўлжалланмаган бўлса, ундай савдо шариатда рухсат этилмаган.

Иккинчи:

Тўртала мазҳаб ҳам овчи ёки қўриқчи итни боқиш мумкинлигига иттифоқ қилган.

Аммо ит савдоси борасида ихтилоф қилишган. Бизнинг мазҳабимизга кўра, овчи, қўриқчи итларни савдоси жоиз.
Бунга далил сифатида уламоларимиз қуйидаги ҳҳужжатларни келтиришган:

Биринчи:

Аллоҳ Қуръонда ўргатилган овчи итларни боқишга рухсат берди. Боқишга рухсат берган нарсанинг савдоси ҳам ҳалол.

Иккинчи:

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис бор:


عن جابر بن عبد الله رضي الله عنه قال:"نهى رسول الله صلى الله عليه وسلم عن ثمن الكلب والهر، إلا الكلب المعلَّم

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ит ва мушукнинг пулидан яъни савдосидан қайтардилар. Фақат ўргатилган ит(яъни овчи ит) нинг савдосига рухсат бердилар».

Хулоса қилиб айтганда дўстингиз овчи ёки қўриқчи ит савдоси билан шуғулланса бу жоиз. Аммо бу икки мақсаддан ташқари ҳар турдаги итнинг савдоси шариатимизда жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58765
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
ИТ САВДОСИ ЖОИЗМИ? 19.03.2018

Ассалому алайкум қори ака! Аллоҳ дин йўлидаги хизматларингизга улкан ажрлар берсин! Менинг бир саволим бор эди. Дўстим ит савдоси билан шуғулланади. Бир киши унга ит савдоси ҳаром дебди. Сиздан илтимос ит сотиш ёки сотиб олиш жоизми? Шунга жавоб берсангиз. Олдиндан раҳмат!

2290