Ассалому алейкум
Мавзу:

Эр ва хотин ўртасидаги ёш фарқи қанча бўлиши керак?

Савол:

Ассалому алайкум, қори ака. Уйланишда йигит билан қизнинг ёш фарқи қанча бўлиши керак?

Булим
8360
Жавоб:

       Ва алайкумус салом. Ислом шариатида никоҳда куфуъ, яъни тенглик масаласи бор. Унга кўра, йигит ва қиз аввало, имон жиҳатидан бир - бирига тенг бўлиши керак. Зеро, мусулмон йигит фақат муслима қизга уйланади. Муслима қиз мусулмон йигитдан ўзгасига турмушга чиқмайди. Қолаверса, бўлажак эр ва хотин насаб, бойлик, касб - ҳунар, илм - маърифатда ҳам тенг бўлса, оила тинч бўлиши айтилган. Лекин “йигит мана бу ёшда, қиз эса мана бу ёшда бўлиши шарт”, дейилмаган. Чунончи, ёши катта эркак ўзидан 10 - 20 ёш кичик қизга уйланиши, аксинча, аёл ўзидан 10 - 15 ёш кичик йигитга турмушга чиқиши мумкин. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216392
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Эр ва хотин ўртасидаги ёш фарқи қанча бўлиши керак?

Ассалому алайкум, қори ака. Уйланишда йигит билан қизнинг ёш фарқи қанча бўлиши керак?

8360