Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ғайридинлар кашф қилган спорт турлари билан шуғулланса бўладими? 21.01.2018

Савол:

Ассалом алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди: мен бир спорт тури билан шуғулланяпман. У мусулмон бўлмаган инсон томонидан кашф қилинган. Гап шундаки, бир ҳадисни эшитгандим, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор-бир инсон қайсидир бир қавм амалини бажарса, бас у ўша қавмдандир,деган эканлар. Бундан чиқадики, мусулмон бўлмаган кишилар амалини қилиш ножоизми? Ёки эътиқоднинг мустаҳкамлиги кифоями? Шу ҳолатга имкон қадар изоҳ беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат!

Булим Фиқҳ
5393
Жавоб:

Ва алайкумус салом. Саволингиз жуда ўринли. Ҳақиқатан, ҳадиси шарифларда мусулмон банда ғайридинларга тақлид қилишдан қайтарилган. Аммо тақлид билан бир инсон кашф қилган нарсадан фойдаланиш ўртасида фарқ бор. Масалан, бир ғайридин одам соч турмагини кашф қилди. Мусулмон ана ўшанга ўхшаб соч турмаклаши, ортидан эргашиши мумкин эмас. Сабаби мусулмоннинг соч парвариш қилиш одоби бор. Бу борада бошқаларга эргашишга, тақлид қилишга ҳожат йўқ. Кейин тақлид масаласи асосан эътиқод, одоб-ахлоқ, урф-одоблар билан боғлиқ. Масалан, мусулмон одам ўзга дин вакиллари одатларини қилиши мумкин эмас. Бу билан у ўзини ўша миллатга ўхшатган бўлади. Бироқ, бир ғайридин маълум бир спорт турини кашф қилган бўлса ва у шариатга зид келмаса, ўша спорт туриб билан мусулмон банда шуғулланиши мумкин. Бунда унинг соғлиғига фойда келтириш манфаати бор, бирон иллат мавжуд эмас. Аммо ўша спорт тури билан шуғулланиб, “мен фалончига ўхшамоқчиман”, деса, энди бу нарса ана ўша ҳадисда айтилган тақлидга киради. Балки мусулмон банда ғайридинлар томонидан кашф қилинган спорт тури билан шуғулланганда, уларга ўхшашга ҳаракат қилмайди, балки шариат бадантарбияга тарғиб қилганини эътиборга олиб, бу йўлда барча мубоҳ воситалардан фойдаланади.

Мусулмон банда билан ғайридинлар ўртасидаги алоқа бутунлай инкор қилинмайди. Чунончи, мусулмон банда ўзга дин вакиллари томонидан ишлаб чиқарилган, кашф қилинган ҳалол нарсалардан фойдаланиши жоиз. Масалан, машина, кийим-кечак ва озиқ-овқат бобида бу ишларга рухсат этилади. Жумладан, Аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар) сўйган жонлиқларни ейиш ҳам мусулмон бандага жоиздир. Бирон киши “Мерседес машинасини ғайридинлар ишлаб чиқаради. Мусулмон одам уни миниши мумкин эмас” ёки “футбол, теннис ва шу каби спорт турларини ғайридинлар кашф қилган. Улар билан шуғулланиш ҳаром”, демайди. Лекин улар ўйлаб топган турли ёмон қилиқлар, асоссиз ақида ва хурофотлар, жумладан, оммавий маданият деб аталмиш чиркин иллатлар кетидан эргашиш мутлақо мумкин эмас. Демак, тақлид билан тақлид (манфаат олиш, фойдаланиш) ўртасида фарқ бор. Буни тўғри тушуниб олиш керак.

Кейин, баъзи спорт турлари борки, улар шариатга зиддир. Жумладан, ўзини қийнашга, тананинг зўриқишига, юз ва бошга уриб, оғир жароҳат олишга сабаб бўладиган спорт турлари билан шуғулланиш жоиз эмас.

Демак, мусулмонларда мавжуд бўлмаган нарсалардан фойдаланишда аввало ўша нарсанинг шариатга тўғри келишига қаралади. Кейин бу билан уни ишлаб чиқарган ёки кашф қилган одамга тақлид қилиш ният қилинмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58766
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ғайридинлар кашф қилган спорт турлари билан шуғулланса бўладими? 21.01.2018

Ассалом алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди: мен бир спорт тури билан шуғулланяпман. У мусулмон бўлмаган инсон томонидан кашф қилинган. Гап шундаки, бир ҳадисни эшитгандим, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор-бир инсон қайсидир бир қавм амалини бажарса, бас у ўша қавмдандир,деган эканлар. Бундан чиқадики, мусулмон бўлмаган кишилар амалини қилиш ножоизми? Ёки эътиқоднинг мустаҳкамлиги кифоями? Шу ҳолатга имкон қадар изоҳ беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат!

5393