Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бегона қизларга гап отиш ҳукми 06.01.2018

Савол:

Ҳаммамиз биламизки, ҳозирги ёшлар жуда ҳам шўх. Йигитлар қизларга гап отишади. Динимизда бу ишга қандай қаралади?

Булим Фиқҳ
1480
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Номаҳрам қизларга гап отиш гуноҳдир. Сабаби Ислом шариатида зино ҳаром қилинган. Зинонинг асли ва унга олиб борувчи воситалар ҳам ҳаромдир. Жумладан, номаҳрамларга ҳирс билан қараш, ҳожатдан ташқари тикилиш ҳаром. Қизларга гап отишнинг зарари уларга шаҳват билан назар солишдан кўпроқ. Сабаби гап отишдан олдин уларга назар солинади ва гап билан уларни ёмон йўлга бошлаш режаси мияда чарх уради. Хуллас, покликни тарғиб қилувчи муқаддас динимиз аёллар ҳуқуқини тўлиқ ҳимоя қилади ва зинонинг олдини олиш мақсадида номаҳрамларга қараш, улар билан гаплашиш, ушлаш, ўпиш каби ишларни зинога тенглаштиради. Бу ҳақида ҳадис бор.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كُتِبَ عَلَى ابْنِ آدَمَ نَصِيبُهُ مِنْ الزِّنَا مُدْرِكٌ ذَلِكَ لاَ مَحَالَةَ فَالْعَيْنَانِ زِنَاهُمَا النَّظَرُ وَالأُذُنَانِ زِنَاهُمَا الإسْتِمَاعُ وَاللِّسَانُ زِنَاهُ الْكَلاَمُ وَالْيَدُ زِنَاهَا الْبَطْشُ وَالرِّجْلُ زِنَاهَا الْخُطَا وَالْقَلْبُ يَهْوَى وَيَتَمَنَّى وَيُصَدِّقُ ذَلِكَ الْفَرْجُ وَيُكَذِّبُهُ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳу Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилган. Бунинг етишида шубҳа йўқ. Икки кўзнинг зиноси назар солиш, икки қулоқнинг зиноси эшитиш, тилнинг зиноси гапириш, қўлнинг зиноси ушлаш, оёқнинг зиноси қадам ташлашдир. Қалб рағбат қилади ва хоҳлайди. Фарж эса уни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради” (Бухорий, Муслим, Абу Довуд ва Насоий ривояти).

Ушбу ривоятга кўра, номаҳрамларга шаҳват билан назар солиш, улар билан ҳожатдан ташқари гаплашиш, номаҳрамларни ушлаш каби ишлар ҳаромдир. Ўзини мусулмон санаган ҳар қандай банда бундай ишлардан тийилиши талаб этилади.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39669
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бегона қизларга гап отиш ҳукми 06.01.2018

Ҳаммамиз биламизки, ҳозирги ёшлар жуда ҳам шўх. Йигитлар қизларга гап отишади. Динимизда бу ишга қандай қаралади?

1480