Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳомиладор ҳолда бола эмизиш ҳукми 01.01.2018

Савол:

Эмизикли аёл яна ҳомиладор бўлиб қолса, биринчи фарзанди энди 3 ойлик бўлган бўлса, уни эмизишда давом этиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, биринчи фарзанднинг икки йиллик хаққи нима бўлади?

Булим Фиқҳ
831
Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Аслида она боласини тўлиқ икки йил эмизиши керак. Мана шуниси энг афзалидир. Аммо ҳомиладор ҳолда болани эмизиш бола ёки онага зарар келтирса, икки йилдан аввалроқ уни сутдан ажратиш ҳолатга қараб мустаҳаб ёки вожиб бўлиши мумкин.

Бу борада бирон қайтариқ йўқ. Балки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам аёлларни ҳомиладор ҳолда бола эмизишдан қайтармоқчи бўлиб, бу ишни қилмаганлари ҳақида ривоят бор.

 

عَنْ جُدَامَةَ بِنْتِ وَهْبٍ الأَسَدِيَّةِ أَنَّهَا سَمِعَتْ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَقَدْ هَمَمْتُ أَنْ أَنْهَى عَنْ الْغِيلَةِ حَتَّى ذَكَرْتُ أَنَّ الرُّومَ وَفَارِسَ يَصْنَعُونَ ذَلِكَ فَلاَ يَضُرُّ أَوْلاَدَهُمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَمَالِكٌ وَالنَّسَائِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ.

Жудома бинти Ваҳб ал-Асадийядан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:“Мен ғийладан қайтаришни ният қилгандим. Аммо румликлар ва форслар бу ишни қилишлари болаларига зарар етказмаслигини эслаб (бундай қилмадим)”, деганларини эшитганман” (Муслим, Абу Довуд, Термизий, Молик, Насоий, Доримий ва Аҳмад ривояти).

Уламолар ривоятдаги “ғийла” сўзини икки хил изоҳлашган:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳомиладор аёлнинг эмизиши болага зарар қилишидан хавотир қилиб, умматларини бу ишдан қайтармоқчи бўлганлар. Аммо румликлар ва форслар шундай қилсалар ҳам болаларига зиён етмаётганини мулоҳаза қилиб, ундан қайтармаганлар. Бундан келиб чиқадики, эркак эмизикли хотини билан жинсий алоқа қилиши, аёл эса эмизикли боласи бўла туриб яна ҳомиладор бўлиб қолса, боласини эмизишда давом этиши мумкин.

Бу масаланинг шаръий ҳукмидир. Аммо ҳомиладор ҳолда бола эмизишнинг тиббий жиҳатини мусулмон, ишончли ва малакали табиба билан маслаҳатлашиб, ҳал қилиш керак. Балки бу ҳолат эмизикли болага ёки онанинг ўзига зарар қилиши мумкин. Зеро, табиблар бу вақтда болани эмизиш касаллик келтириб чиқаришини таъкидлашган. Ҳар кимнинг ҳолати ҳар хил бўлади. Шу сабаб бу борада шифокорлар билан маслаҳатлашинг. Бундай ҳолатда эр-хотин ўзаро келишиб, она ва боланинг саломатлиги учун энг қулай ва фойдали йўлни танлашлари керак.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 31511
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳомиладор ҳолда бола эмизиш ҳукми 01.01.2018

Эмизикли аёл яна ҳомиладор бўлиб қолса, биринчи фарзанди энди 3 ойлик бўлган бўлса, уни эмизишда давом этиши мумкинми? Агар мумкин бўлмаса, биринчи фарзанднинг икки йиллик хаққи нима бўлади?

831