Маҳсулот устига фоиз қўйилса, ҳаром бўлиб қолмайдими? 06.12.2017
Савол:Ассалому алайкум, ҳурматли Устоз. Сизга бир иккта масала ҳақида саволим бор:
1. Агар бирор маҳсулот ёки нарсани нархи арзон пайтда олиб, ушлаб туриб нархи ошган пайитда сотса ҳаром бўладими?
2. Магазинда маҳсулотларни устига фоиз қўйилади. Бунда устига фоиз қўйганда ҳаромга кириб қолмайдими?
3085
Ва алайкум ассалом. Одамлар учун энг зарур нарсаларни сотиб олиб, ўз вақтида сотмай, кейинроқ қиммат нархларда сотиш эҳтикор дейилади. Бу иш жоиз эмас. Ким шундай қилса, қаттиқ гуноҳкор бўлади.
Ҳар қандай фоиз ҳаром, деган гап йўқ. Фоиз судхўрликда ҳам, савдода ҳам бўлиши мумкин. Бир нарса сотиб олиб, уни фойда эвазига сотиш савдодир. Бу ишдан қайтарилмаган. Рибо эса, молга эвазсиз эга бўлиш ҳисобланади.
Масалан, бир одам маҳсулот сотиб олиб, бошқа жойга олиб боради ва устига фойдасини қўйиб сотади. Мана шу йўл билан олинган фойда ҳалол. Аммо бировга қарз бериб, устига мана бунча берасан, деса судхўрлик бўлиб қолади.