Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Жаннат аҳлининг ёши ҳақида.10.01.2018

Савол:

Ассалому алайкум. Жавобингиз учун раҳмат. Яна бир савол: нима учун одамлар жаннатда айнан 33 ёшда бўлишади ёки 33 сони Қуръонда келганми?

Ақида 3525

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ривоятларда жаннат аҳлининг ёши бир хил – ўттиз ёки ўттиз уч ёшда бўлиши айтилган, аммо биз билган ҳадисда бунинг сабаби келтирилмаган. Бу ҳақида ортиқча савол бериш, бирон далилсиз ўз фикрича бунинг сабабини ахтариш мумкин эмас. Биз Қуръон ва ҳадисларда келган жаннат васфига имон келтирамиз, у ҳақида ортиқча савол бериш ва тортишишдан чекланамиз. Муҳими бошқа нарсаларга чалғимасдан, жаннатни кўлга киритиш учун бугун, мана шу ўткинчи дунёда ҳаракат қилишимиз керак!