Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Жувонга уйланса бўладими? 07.01.2018

Савол:

 Мен Россияда ишлаб юрганимда бир аёл билан танишдим ва у билан бирга яшай бошладим. У аёлни эри вафот қилган, иккита қизи бор. Мен ўша аёлни никоҳимга олсам бўладими? Лекин ўзим уйламаганман.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ўша аёлни никоҳингизга олишингиз учун ҳеч қандай монелик бўлмаса, уйлансангиз бўлади. Яъни, жувонга уйланиш жоиз. Лекин бокирага уйланиш афзалроқ.

Бир нарсани айтиб ўтамиз: бунинг учун, албатта ота-онангиз розилигини олинг. Бўлмаса, орада турли дилхираликлар, тушунмовчиликлар келиб чиқиши мумкин. Айниқса, чет элда юрганингизни, бўйдоқ бўлатуриб жувонга уйланаётганингизни ҳисобга олганда, ота-она олдидан ўтиш шарт ҳисобланади.