Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Баъзи вақтларда зарарга ишлаш.07.12.2017

Савол:

Ассалому алейкум Устоз мани ишимда мижоз билан келишувимизда байрамларда молни нарҳи ошиб кетсаҳам зарарига беришим шарт қоган вақтлар фойдадаман лекин шариятимизда зарарга ишлаш ҳаром экан шунга нима маслахат берас.

Фиқҳ 1428

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Инсон зарарига сабаб бўладиган ҳар қандай нарса ёки ҳолатдан қайтарилган Ислом шариатида. Шундай экан, сиз зарарга ишламаслигингиз керак. Лекин мусулмонлар байрамида нархларни арзонлаштириш (албатта зарар ҳисобига эмас, балки фойданинг маълум муддат бироз камайиши ҳисоби) мақталган ишлардандир. Валлоҳу аълам.