Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Тукларни тўкадиган воситаларни қўллаш жоизми? 06.12.2017

Савол:

Ассалому алейкум. Сиздан бир савол сўрамокчи эдим. Ўғил бола вояга етгани сари уни жинсий аъзоларида ҳам туклар ўсишни бошлайди. Жинсий аъзоларда тукни олиш бироз қийинчиллик туғдириши сабабли, тукларни ўзи билан олувчи (тукларни токадиган) кремларни (крем для депиляции) ишлатса бўладими? Шариатимизда бунга рухсат берилганми?

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Олиш жоиз бўлган тукларни лазер ёки крем суртиш билан кетказса бўлади. Фақат бунда, ўша воситалар инсон соғлиғига зарар етказмаслиги шарт. Валлоҳу аълам!