Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Ойнага кўп қараш гуноҳми? 23.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум Устоз. Соғлиғингиз яхшими?  Сизга берадиган саволим шундан иборат: ойнага кўп қараш гуноҳми? Бу ҳақида суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ҳадис ворид бўлганми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат! 

Жавоб:

Ва алайкумус салом. Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради. Ойнага қараб, ташқи кўринишини тўғрилашнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ойнага қарасалар, “Барча мақтовлар Аллоҳга хос! Ё Аллоҳ, шаклу шамойилимни чиройли яратганингдек, хулқимни ҳам гўзал қил!” деб дуо қилардилар (Ибн Сунний ривояти).

Демак, мўмин банда ойнага қараб, либоси ва сочини тузатса бўлади. Лекин бунда ҳам меъёрни унутмаслик керак. Ҳуда-беҳудага ойнага қарайвериш, ойна олдида соатлар вақтини бекор кетказиш яхши эмас. Валлоҳу аълам!