Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Мутакаббирларга қандай муомала қилинади? 20.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Савол: Яқинда ота бир укам билан танишдим. У мендан 8 ёшга кичик экан, яъни ёши 25 ёшда. Оналаримиз бошқа бўлгани билан у билан битта отанинг пушти камаридан туғилганлигимиз учун улар билан силаи раҳмни боғлашни ўзимни вожибим деб билдим. Ўша укам қўшиқчилик касбини танлаган экан, яъни тўйларда қўшиқ айтиб юраркан, ўзини баъзи қўшиқларига клип ҳам ишлаган экан. Қисқаси биз томонларда сал пал номи чиқиб улгурибди. Табиийки, озгина машҳурлик касалига ҳам чалинган кўринади. Унинг муомалаларидан анчагина кибрли эканлигини сезиб қолдим, мен ҳар сафар мулоқот қилганимда (ҳозирча фақат смс, ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турибмиз) аввал мен салом бериб гапни бошлайман. Яқинда бир издиҳомда ҳам илк бор у билан кўришганимизда ҳам ўзи ёнимга келмади, мен катта бошимни кичик қилиб, бориб сўрашиб келдим. Аллоҳ қодир қилганича шаръий илмлардан ҳабарим борлиги учун ундаги бу ёмон иллатни сезиб қолдим. Ундай мутакаббирларга кибр билан муомала қилиш керак, дейишади баъзилар. Лекин у менга қариндош бўлгани боис, мен бу масалада шошилмасликни афзал билдим.

Устоз, айтингчи укамдаги менга ва бошқаларга нисбатан қилаётган бу манманлигини қандай қилиб даволасак бўлади? Унга қандай қилиб таъсир ўтказиш мумкин?

Булим Ижтимоий масалалар
4401
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мутакаббирлар билан муомала қилиш борасида қуйидаги тавсиялар берилади:

1. Манманлик касалига чалинган одам билан эҳтиёткорлик ила муомала қилинади. Қўполлик қилинмайди, ширинсуханлик талаб этилади. Лекин, жуда камтарлик қилиб бўйин эгилмайди.

2. Агар у яқин одамингиз бўлса, ҳақига тавфиқ сўраб дуо қилинг.

3. Кибрли одамни мақталмайди. Чунки, бу нарса кибрини янада кўпайтиради.

4. Мутакаббир одамнинг мавқеи ҳақиқатда баланд бўлса, буни ўзига айтилмайди.

5. Қариндошлик ёки иш юзасидан мутакаббир одамлар билан муносабат ўрнатишга тўғри келиб қолса, орадаги борди-келди узилмаслиги учун яхши муомала қилинаверади. Фақат бунда ҳақнинг поймол этилиши ва ботилнинг устун келишига йўл қўйилмаса бўлгани.

6. Солиҳ ва камтар инсонлар ҳақидаги ибратли қиссаларидан айтиб, унга тўғри йўлни кўрсатилади. Шунингдек, кибр отига минган Фиръавн, Қорун, Намруд ва Од қабиласи бошига не кунлар тушгани эслатилади.

7. Бундай одамга инсон аслида ожиз, гуноҳкор ва кучсиз эканини эслатиб, улуғлик Ёлғиз Аллоҳгагина хос экани тушунтирилади. Тавфиқ Аллоҳдандир!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215951
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Мутакаббирларга қандай муомала қилинади? 20.11.2017

Ассалому алайкум. Савол: Яқинда ота бир укам билан танишдим. У мендан 8 ёшга кичик экан, яъни ёши 25 ёшда. Оналаримиз бошқа бўлгани билан у билан битта отанинг пушти камаридан туғилганлигимиз учун улар билан силаи раҳмни боғлашни ўзимни вожибим деб билдим. Ўша укам қўшиқчилик касбини танлаган экан, яъни тўйларда қўшиқ айтиб юраркан, ўзини баъзи қўшиқларига клип ҳам ишлаган экан. Қисқаси биз томонларда сал пал номи чиқиб улгурибди. Табиийки, озгина машҳурлик касалига ҳам чалинган кўринади. Унинг муомалаларидан анчагина кибрли эканлигини сезиб қолдим, мен ҳар сафар мулоқот қилганимда (ҳозирча фақат смс, ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб турибмиз) аввал мен салом бериб гапни бошлайман. Яқинда бир издиҳомда ҳам илк бор у билан кўришганимизда ҳам ўзи ёнимга келмади, мен катта бошимни кичик қилиб, бориб сўрашиб келдим. Аллоҳ қодир қилганича шаръий илмлардан ҳабарим борлиги учун ундаги бу ёмон иллатни сезиб қолдим. Ундай мутакаббирларга кибр билан муомала қилиш керак, дейишади баъзилар. Лекин у менга қариндош бўлгани боис, мен бу масалада шошилмасликни афзал билдим. Устоз, айтингчи укамдаги менга ва бошқаларга нисбатан қилаётган бу манманлигини қандай қилиб даволасак бўлади? Унга қандай қилиб таъсир ўтказиш мумкин?

4401