Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

“Азиза”, “Ҳамида” ва “Раҳима” исмлари ҳақида 12.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Саволим: баъзи эркак исмларни охирига "а" ҳарфи қўшилиб қизларга исм қуйишади. Масалан, Рашида, Солиҳа, Анвара ва шу каби исмлар. Лекин Аллоҳнинг сифати бўлган исмларга ўғил болаларга олдига "абду" қўшиб ёзилади, лекин қизларга Азиза, Ҳамида, Раҳима каби Аллоҳнинг сифати бўлган исмлар қўйилади. Бунда кароҳият йўқми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло исм ва сифатлари орасида олдига “Абду” қўшмасдан қўллаш мумкин бўлмаганлари ҳам, “Абду”сиз ишталиш жоиз бўлганлари ҳам бор. Масалан, “Самад”, “Раҳмон”, “Аҳад”, “Ғаффор” каби исмларни “Абду”сиз қўллаш жоиз эмас. Аммо “Карим”, “Раҳим”, Ҳалим”, “Азиз” каби исмларни “Абду”сиз ҳам қўллаш мумкин. Шундан келиб чиққанда, ўғил болага “Раҳим”, қиз болага “Раҳима”, ўғил болага “Карим”, қиз болага “Карима” исмини қўйса бўлади. Бироқ қиз болаларга “Ғаффора”, “Раҳмона” деб исм қўйиш мумкин эмас. Бу каби исмларни ўғил болаларга “Абду”сиз қўйиш ҳам жоиз эмас.