Ассалому алейкум
Мавзу:

Садақани кимларга бериш керак? 08.11.2017

Савол:

Ассалому алайкум! Садақа бериш ҳақида гап кетганида, садақа минг дардни ва балони қайтаради дейилган. Ҳозирда кўчаларда, бозорларда масжидларни олдида  туппа тузук аёллар ва болалар туриб олади, ногиронларни майли тушунса бўлади, пайти келганида беришга арзигулик одамни топиб бўлмай қолади. Садақани кимга берган жоиз? Жавобингиз учун олдиндан рахмат!

Булим Бошқа мавзулар
9796
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Ҳақиқатан, садақа инсон бошига келган ва келиши мумкин бўлган бало-офатларни қайтариши ҳақида ривоятлар бор. Лекин садақани ҳам энг муносиб одамга бериш керак. Чунончи, тиланчиликни касб қилиб олганларга эҳсон қилинмайди. Ҳозир кўча-кўйда садақа сўраб юрганлар унча-мунча одамлардан кўп пул топади. Албатта, тиланчилик орқасидан. Шунинг учун теварак-атрофга теранроқ назар ташласак, сўрамаса ҳам аслида муҳтож инсонлар борлигини кўрамиз. Ана шундай одамларни топиб, ўрнига сарф қилинса, садақадан кўзланган мақсад ҳосил бўлади.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216179
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар