Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қизларни ёмон кўрса нима бўлади? 28.10.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Мен синглимни кўп койиман. Бувим: “Қиз болани ёмон кўрмагин. Амакинг ҳам қиз болани, синглисини ёмон кўргани учун Худо унга учталаб қиз берди”, дедилар. Бундай гапларга ишониш мумкинми?

Булим Ижтимоий масалалар
4047
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Кимга қанча фарзанд, кимга ўғил, кимга қиз бериши Аллоҳнинг иродасига боғлиқ, банданикига эмас. Баъзи гуноҳлар сабаб фақат қиз фарзанд кўриш ҳақида бирон нарса айтилмаган. Аммо Ислом динида қизларга кўпроқ эътиборли бўлишга тарғиб қилинади. Сабаби жоҳилият даврида қизларга жуда ёмон муносабатда бўлишган, ҳатто қизлар тириклайин кўмилган. Ислом динида бу эътиқод ва амалларга қарши чиқиб, мусулмонларни қизларга яхши муносабатда бўлишга, қиз фарзандли бўлганда хафа бўлмасликка, аксинча хурсанд бўлишга чақирилган.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 45262
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қизларни ёмон кўрса нима бўлади? 28.10.2017

Ассалому алайкум. Мен синглимни кўп койиман. Бувим: Қиз болани ёмон кўрмагин. Амакинг ҳам қиз болани, синглисини ёмон кўргани учун Худо унга учталаб қиз берди, дедилар. Бундай гапларга ишониш мумкинми?

4047