Ассалому алейкум
Мавзу:

Агар аёли рози бўлмаса...23.10.2017

Савол:

Ассалому алайкум! Мен хотинимни яхши кўраман, лекин ўртамизда тез-тез келишмовчилик бўлиб туради. Бунинг асосий сабаби, мен хоҳлаган пайтда бирга бўлишни истамайди. Ҳатто икки ойлаб бирга бўлмаган вақтларимиз бўлган. Бу менга қаттик таъсир қилади: уйда ва ишда асабийлашиб юраман. Бошқа аёлга борсаммикан, деб ўйлайман. Нима қилишни билмайман. Маслаҳат беринг!

Булим
29868
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бу нарса эр ва хотин бир-бирларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини билмасликларидан келиб чиқиши мумкин.

Аслида хотин соғлом бўлса, эрини жинсий алоқадан ман қилмаслиги, эри қачон бунга хоҳиш билдирса, унинг истагини бажо келтириши лозим. Бу ҳақида кўплаб ривоятлар келган.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُعَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ أَنْ تَجِيءَ لَعَنَتْهَا الْمَلَائِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَابْنُ حِبَّانَ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар эр ўз хотинини тўшагига чақирса ва у келишни инкор қилса, фаришталар тонг отгунча ўша аёлга лаънат айтади(Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривояти).

Ушбу ривоятда айтилишича, эр ўз хотинини жинсий алоқага чақирса ва хотинда бирон узр бўлмай туриб, бу ишни инкор қилса, эрининг ҳақини поймол қилгани сабаб фаришталар ўша хотинга лаънат айтади.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ مَا مِنْ رَجُلٍ يَدْعُو امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهَا فَتَأْبَى عَلَيْهِ إِلَّا كَانَ الَّذِي فِي السَّمَاءِ سَاخِطًا عَلَيْهَا حَتَّى يَرْضَى عَنْهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Жоним измида бўлган Зотга қасамки, қайси бир эркак ўз хотинини тўшакка чақирганида у рад қилса, то эри ундан рози бўлмагунича осмондаги (Зот – Аллоҳ) унга ғазаб қилади” (Муслим ривояти).

Мусулмон эркак фақат ўз шаръий никоҳидаги хотин билан жинсий алоқа қилиши жоиз. Қачон жимоъга ишга рағбат билдирганида хотин буни инкор қилса, гуноҳкор бўлади.

Бу нарса эрга ҳам тегишли. Эр хотинини қаровсиз ташлаб қўймаслиги, унинг ҳам хоҳиш-истаги борлигини инобатга олиши лозим.

Яна бир муҳим жиҳатни айтиб ўтиш керак. Агар аёлнинг жинсий алоқага хоҳиш билдирмаслигига унинг касаллиги сабаб бўлса, эр уни шифокорларга кўрсатиб, беморликни даволаши лозим. Хотини касал бўлгани ҳолда унга эътиборсизлик қилиш, яна жинсий алоқага рози бўлмайди, деб аёлидан нолиш тўғри эмас.

Кейин хотиним жинсий алоқага кўнмаяпти, деб бошқа аёлга боришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу оғир гуноҳ. Зинокор қабрда ва охиратда қаттиқ азоб тортади. Ё жинсий лаззатни деб оғир азобларни бошдан кечирмоқчимисиз?! Шундай экан, зинога боришни умуман ўйламанг!

Аёл эрини ундан лаззат олишига монеълик қилувчи амалларни қилмаслиги лозим.

 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُأَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَحِلُّ لِلْمَرْأَةِ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ وَلَا تَأْذَنَ فِي بَيْتِهِ إِلَّا بِإِذْنِهِ... رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аёлнинг эри ҳозир бўлиб турганида унинг рухсатисиз рўза тутиши ҳалол эмас. Эрининг рухсатисиз унинг уйига (бирон одам киришига) изн бермайди” (Бухорий ва Термизий ривояти).

Бу ерда қандай рўза назарда тутилаётгани бошқа ривоятларда айтилган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Хотин эри ҳозир бўлиб турганида Рамазон ойидан бошқа бирон кунда унинг рухсатисиз рўза тутмайди” (Термизий, Ибн Можа ва Аҳмад ривояти).

Муслима аёл эри сафарда бўлмаган вақтда нафл рўза тутмоқчи бўлса, эридан рухсат сўраши керак. Сабаби эри ундан хоҳлаган вақтида баҳра олишга ҳақи бор. Аммо Рамазон рўзасини тутиш учун рухсат сўрамайди. Рамазон ойида рўза тутиш қодир бўлган ҳар бир бандага фарздир.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216999
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Агар аёли рози бўлмаса...23.10.2017

Ассалому алайкум! Мен хотинимни яхши кўраман, лекин ўртамизда тез-тез келишмовчилик бўлиб туради. Бунинг асосий сабаби, мен хоҳлаган пайтда бирга бўлишни истамайди. Ҳатто икки ойлаб бирга бўлмаган вақтларимиз бўлган. Бу менга қаттик таъсир қилади: уйда ва ишда асабийлашиб юраман. Бошқа аёлга борсаммикан, деб ўйлайман. Нима қилишни билмайман. Маслаҳат беринг!

29868