Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Қарсак чалиш ҳукми 22.10. 2017

Савол:

 Бир танишим айтганди: чапак чалса ва бармоғини қирсиллатса шайтон туғилар экан. Шу гап ростми? Қарсак чалиш гуноҳми?

5832

Жавоб:

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм! Ҳадиси шарифда имом намозда хатога йўл қўйса, эркаклар “субҳаналлоҳ” деб, аёллар эса чапак чалиб унга танбеҳ беришлари лозимлиги айтилган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳожат юзасидан қарсак чалишга рухсат бор. Аммо эркак киши намозда ёки хутба ўқилаётганида қарсак чалиши макруҳ саналади. Намоздан ташқарида бировни огоҳлантириш ёки рағбатлантириш мақсадида қарсак чалиш жоиз. Аммо эркак кишининг ҳожатдан ташқари қарсак чалиши аёллар ишига ўхшагани учун бу иш макруҳ (ёқимсиз) саналади. Валлоҳу аълам!