Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ота топаётган пул ҳаромдан бўлса, нима қилиш керак? 17.08.2015

Савол:

Агар фарзандлар Отаси топаётган пулнинг ҳалоллигига шубха қилса, қандай йўл тутиши керак? Оилани иқтисодий таъминотчиси фақат Ота бўлса, Отасига қилаётган ишлари динимизда харом эканлигини тушунтирилса ҳам қулоқ осмаса нима қилиш керак? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.Аллоҳ сиздан рози болсин.

Булим Оилавий
5077
Жавоб:

Фарзанд токи ўзи мустақил пул топа оладиган даражага етмагунча отасининг молидан озиқланишида унга бирор зарар ва гуноҳ бўлмайди иншоаллоҳ. Бу ҳолатда агар ота шариатда таъқиқланган ишлар билан пул топаётган бўлсада унинг гуноҳи отасининг ўзига бўлади ва ёш болаларга гуноҳ бўлмайди. Аммо, барибир бу ҳолат фарзандларнинг камол топиб, олий фазилатлар касб этишига монеълик қилиши мумкин. Ўтган улуғларимиз фарзандлари камолга етиб, олиму фозил бўлиб етишишлари учун биринчи галда ҳалқум поклигига, касб-кор ҳалолдан бўлишига ғоят жиддий аҳамият берганлар. Бунинг самараси ўлароқ юртимиздан дунёни ларзага солган забардаст алломалар етишиб чиққанлар. Зеро, ҳалолликнинг фарзанд камолига таъсири шубҳасиздир. Саволда сўралган ҳолатда отага чиройли ва юмшоқ тарзда тушунтириш тавсия этилади. Қўполлик қилиб, диллари ранжитилмайди. Ва аҳвол яхшиланишида Аллоҳга дуою илтижода бўлиш муҳимроқ. Ана шунда иншоаллоҳ ҳаммаси жойига тушиб кетади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар