Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Бировдаги қарзни закотга ҳисоб қилиб, қарздан воз кечиш тўғрими? 16.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Мендан бир одамнинг озгина қарзи бор эди. Закот сифатида у одамнинг қарзидан воз кечсам бўладими? Агар бу шаръан мумкин бўлса, буни қанақа қилса тўғри бўлади?

Булим Муомалотлар
4712
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Бировнинг зиммасидаги қарзни закотга ётқазиб, уни мазкур қарздан озод қилиш ҳанафий, ҳанбалий ва шофеий мазҳаби вакилларидан иборат жумҳур уламолар наздида жоиз эмас. Негаки, закот бериладиган нарса. Бировда ётган қарзни ўчириш эса бериш ҳисобланмайди. Қуръони каримда қачон закот тилга олинса, “бериш” лафзи билан бирга ишлатилган. Ундан ташқари, бировнинг зиммасидаги қарзни ўчирганда кўпроқ қарз эгаси манфаатдор бўлиб қолади. Чунки, у ололмаётган қарзини қайсидир маънода ундираётган бўлади. Шу жиҳатдан бу ерда холислик ва самимиятга ҳам путур етади. Шунинг учун қарз билан закотни аралаштирмаслик керак. Агар бировда қарзингиз бўлса, қарздорга муҳлат бериб, қаттиқ туриб олиб талаб қилмасангиз, ўзингиз учун савоб бўлади. Зеро, қийналиб қолган қарздорга муҳлат бериш Аллоҳнинг буйруғидир. Бақара сурасининг 280-оятида шундай марҳамат қилинади, (маъноси): “Агар (қарздор) қийналиб қолган бўлса, бас, унга то бойигунча муҳлат беринг!”. Шундай экан, қарздорга муҳлат беришда катта ажру савоблар бор. Агар сиздан қарз бўлса ҳам унга закотдан берсангиз, шоядки, ўзининг ақли билан мазкур пулдан қарзингизнинг ҳаммасини ёки бир қисмини қайтарса. Лекин, бу келишиб олинмаслиги керак. Яъни “қарзимни қайтаришинг эвазига закотимни бераман”, деб шартлашиб олинмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бировдаги қарзни закотга ҳисоб қилиб, қарздан воз кечиш тўғрими? 16.08.2015

Ассалому алайкум. Мендан бир одамнинг озгина қарзи бор эди. Закот сифатида у одамнинг қарзидан воз кечсам бўладими? Агар бу шаръан мумкин бўлса, буни қанақа қилса тўғри бўлади?

4712