Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Осий”, “фожир”, “мушрик” сўзлари қандай маъноларни англатади? 28.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Мен диний китобларни ўқиётганимда баъзи атамаларга тушунмайман. Шунга ёрдам берсангиз. Яъни, “осий”, “фожир”, “мушрик”, “мунофиқ”, “каззоб” сўзлари қандай маънони англатади? Аллоҳ сиздан рози булсин!

Булим Ижтимоий масалалар
1984
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. “Осий” сўзи “Аллоҳнинг амрига хилоф иш қилувчи”, “У Зотга ношукрлик қилувчи”, “Аллоҳнинг тоатидан чиқувчи”, “ота-онаси ёки хўжайини амрига терс иш қилувчи” маъносини англатади.

Фожир – гуноҳ қилувчи, ёлғон гапирувчи, зулм ўтказувчи, кўп гуноҳларни қилиб, тавбани кечиктирувчи кимса.

Мушрик – ақида ва ибодатда Аллоҳга ўзга нарсаларни шерик қилувчи.

Мунофиқ – тилида имонни даъво қилиб, қалби билан куфрга мойил бўлган шахс, тилида имонни ошкор қилиб, дилидаги куфрни яширувчи, икки юзламачи, мусулмонлар олдида ўзини мусулмон санаб, аслида кофирлар фойдасига иш қилувчи.

Каззоб – “козиб”нинг муболаға (кучайтирма) шакли, яъни “жуда кўп ёлғон гапирувчи”, “доим алдайдиган кимса” маъносини англатади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 45246
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Осий”, “фожир”, “мушрик” сўзлари қандай маъноларни англатади? 28.09.2017

Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Мен диний китобларни ўқиётганимда баъзи атамаларга тушунмайман. Шунга ёрдам берсангиз. Яъни, осий, фожир, мушрик, мунофиқ, каззоб сўзлари қандай маънони англатади? Аллоҳ сиздан рози булсин!

1984