Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳомиладор аёл намозни қандай ўқийди? 23.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Мен иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиляпман. “Энди тўхтатиб тургин. Намозда ўтириб-турганингда ҳомилага зарар бўлиши мумкин”, дейишяпти. Айтингчи, ҳомиладорларга намоз ўқиш ҳукми қандай? Мен намозни тарк қилишни ҳам, ҳомиламга зарар етишини ҳам истамайман! Жавобингизни кутаман!

Булим Ибодат масалалари
4447
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мусулмон банда беш вақт фарз намозларининг бирон ракъатини узрсиз қолдириши жуда катта гуноҳдир. Фарз намозларини вақтида адо қилиш керак. Шариатда узрлиларга енгиллик бор.

 

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ بِي بَوَاسِيرُ فَسَأَلْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ الصَّلاةِ فَقَالَ: صَلِّ قَائِمًا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Менда бавосир касаллиги бор эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан намоз ҳақида сўраганимда, у зот: “Тик туриб намоз ўқи. Агар қодир бўлмасанг, ўтириб, (бунга ҳам) қодир бўлмасанг, бас, ёнбошлаб (ўқи)”, дедилар” (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти).

Ҳомиладор аёл фарз намозларини имкон қадар тик туриб ўқийди. Агар тик туриб ўқишга қодир бўлмаса, у ҳолда ўтириб ўқийди. Ҳомиладорлик намозни тарк этишга сабаб бўлолмайди.

Агар ҳомиладор аёл тик туриб намоз ўқишга қодир бўлса, ўтириб ибодат қилиши жоиз эмас. Агар мусулмон, адолатли ва дину диёнатли табиба туриб намоз ўқиш ҳомиладорнинг ўзига ёки ҳомиласига зарар етказиши мумкинлигини айтса, у ҳолда ўтириб намоз ўқийди. Намозни буткул тарк этишга чақирадиган одамлар гапига қулоқ солинмайди.

Агар у рукуъ ва сажда қилишга қодир бўлмаса, имо-ишора билан намоз ўқийди. Саждани рукудан пастроқ қилади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48361
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳомиладор аёл намозни қандай ўқийди? 23.09.2017

Ассалому алайкум. Мен иккинчи фарзандимга ҳомиладорман. Беш вақт намозни ўз вақтида ўқишга ҳаракат қиляпман. Энди тўхтатиб тургин. Намозда ўтириб-турганингда ҳомилага зарар бўлиши мумкин, дейишяпти. Айтингчи, ҳомиладорларга намоз ўқиш ҳукми қандай? Мен намозни тарк қилишни ҳам, ҳомиламга зарар етишини ҳам истамайман! Жавобингизни кутаман!

4447