Ассалому алейкум
Мавзу:

Марҳумлар ҳақига хатм қилиш ҳақида.18.09.2017

Савол:

Биз томонларда тўйларда, айниқса рўза ойларида марҳумларни йўқлаб “Хатм” буюрилади. Яъни, масалан бир оиладан 4 ёки 6 киши ўтган бўлса, шуларга атаб имом ёки домлаларга “Хатм” буюрилади. Имом ёки домлалар тўй куни ёки ифторликда “Хатм” буюрилган марҳумларни ҳар бирини йўқлаб “Хатм” қилишади. Ҳар бир марҳумга атаб алоҳида-алоҳида хатм бағишланадими ёки хонадондаги ҳамма марҳумларга атаб битта умумий ҳолда “Хатм” қилса ҳам бўладими? Кексаларимиз орасида “Хатми Қуръон”, “Хатми Сағира”, “Хатми Хожа” каби хатмлар бор дейишади. Умуман “Хатм” ҳақида батафсил маълумот берсангиз! “Хатми Қуръон”дан ташқари қилинадиган хатмда қандай сура, оят, дуолар ўқилади ва уларнинг тартиби қандай?

Булим
10947
Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Мазҳабимиз уламоларига кўра, Қуръон ўқиб, савоби маййитларга бағишланса, манфаати етади. Буни ҳар бир маййитнинг ўзига алоҳида ёки барчаларига жамлаб туриб қилса бўлаверади. Ишлар ниятга боғлиқ, эзгу амални бажарувчи, “Имон билан ўтганларга тегсин”, деб ният қилса, иншааллоҳ, барча марҳумлар бундан манфаат оладилар.

Энди хатми кабир ва хатми сағир ҳақида икки оғиз тўхталиб ўтамиз. Қуръони каримни Фотиҳа сурасидан Носгача тўлиқ ўқиб чиқиш хатми кабирдир. Ихлос сурасини уч марта ўқиш эса хатми сағир дейилади. Зеро, мазкур сура Қуръоннинг учдан бирига тенг экани ҳақидаги кўп ривоятлар келтирилган.

Абу Дардо розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

– Сизлардан бирон киши кечаси Қуръоннинг учдан бирини ўқишга қодир эмасми? – дедилар. Одамлар сўрашди:

– Қандай қилиб Қуръоннинг учдан бирини ўқий олади?

– Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тенг, – таъкидладилар у зот (Бухорий, Муслим, Термизий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган).

Ихлос сурасини бир марта ўқиган одам Қуръоннинг ўн порасини ўқиш савобини олади. Бир пора – 10 вараққа (20 бетга) тенг.

Яна бир ҳадиси шарифда: “Аллоҳ Қуръонни уч қисмга бўлди. Ихлос сурасини унинг бир бўлаги қилди”, дейилган (Муслим, Доримий, Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган).

Одатга кўра, хатми сағирда Ихлос сураси уч марта, кейин Фалақ ва Нос суралари бир мартадан ўқилади. Валлоҳу аълам! (Манба: “Қуръон – қалблар шифоси”)

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216365
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Марҳумлар ҳақига хатм қилиш ҳақида.18.09.2017

Биз томонларда тўйларда, айниқса рўза ойларида марҳумларни йўқлаб Хатм буюрилади. Яъни, масалан бир оиладан 4 ёки 6 киши ўтган бўлса, шуларга атаб имом ёки домлаларга Хатм буюрилади. Имом ёки домлалар тўй куни ёки ифторликда Хатм буюрилган марҳумларни ҳар бирини йўқлаб Хатм қилишади. Ҳар бир марҳумга атаб алоҳида-алоҳида хатм бағишланадими ёки хонадондаги ҳамма марҳумларга атаб битта умумий ҳолда Хатм қилса ҳам бўладими? Кексаларимиз орасида Хатми Қуръон, Хатми Сағира, Хатми Хожа каби хатмлар бор дейишади. Умуман Хатм ҳақида батафсил маълумот берсангиз! Хатми Қуръондан ташқари қилинадиган хатмда қандай сура, оят, дуолар ўқилади ва уларнинг тартиби қандай?

10947