Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Ҳаддидан ошиш эмасми? 17.09.2017

Савол:

Ассалому алайкум Устоз! Сизга Аллоҳдан мукаммал илм тилайман! Саволим шундаки, агар инсон ҳар номоздан сўнг, ўқиган номозига шукрона (Аллоҳ шу номозни ўқишга қодир қилганлиги учун) келтириб икки ракат номоз ўқиб қўйса динда ҳаддидан ошиш хисобланадими? 

Булим Ибодат масалалари
9619
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло солиҳ амалларга иштиёқингизни зиёда қилсин!

Ҳар бир мўмин-мусулмон банда кунда беш маҳал фарз намозларини ўқиши лозим. Шу билан бирга, фарзларга тобе бўлган суннати муаккада намозларини ҳам ўқийди. Агар кўпроқ ибодат қилишга мойиллиги бўлса, унда кечаси туриб таҳажжуд намозларини ўқигани маъқул. Чошгоҳ вақтида ўқиладиган зуҳо намози ҳам фазилатли амаллардандир. Пешиннинг икки ракат суннатидан кейин икки ракат, асрдан олдин тўрт ракат, шомдан кейин олти ракат, хуфтоннинг фарзидан олдин тўрт ракат нафл намоз ўқиши ҳақида кўрсатмалар келган. Қолаверса, таҳорат олгач икки ракат намоз ўқиш хосияти ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Агар сиз фарз ва суннат намозларидан ташқари яна намоз ўқимоқчи бўлсангиз, нафл нияти билан ўқишингиз жоиз. Фақат, нафл намоз ўқилмайдиган вақтларга эътиборли бўлиш керак. Валлоҳу аълам! (Манба: “Кифоя”).

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216300
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Ҳаддидан ошиш эмасми? 17.09.2017

Ассалому алайкум Устоз! Сизга Аллоҳдан мукаммал илм тилайман! Саволим шундаки, агар инсон ҳар номоздан сўнг, ўқиган номозига шукрона (Аллоҳ шу номозни ўқишга қодир қилганлиги учун) келтириб икки ракат номоз ўқиб қўйса динда ҳаддидан ошиш хисобланадими?

9619