Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Дам солдириш ҳукми қандай? 15.07.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Домлага бориб, ўзини ўқитиш каби ишларга шариатимизда қандай қаралади? Бу ширк ҳисобланмайдими?

Булим Ижтимоий масалалар
10195
Жавоб:

    Ва алайкум ассалом. Шариатимизда дам солдириш жоиз. Фақат бу шариат белгилаб берган чегарада бўлиши керак. Яъни, Қуръони карим оятлари ва саҳиҳ ҳадислар лафзлари билан араб тилида дам солиш, солинаётган дам фақат Аллоҳ изни билангина бандага фойда келтиради, деган эътиқодда бўлиш каби шартлар мавжуд.

   Арабчани тўғри ўқий оладиган, илмли, етарли тажрибага эга мўмин банда дам солиши мумкин. Дам солдириш учун домлага – масжид имомига бориш шарт эмас. Аммо, кишининг ўзи арабчани билмаса, Қуръон ўқий олмаса, ишончли, бидъат-хурофотлардан узоқ, илм ва тақво йўлини тутган имом ёки бошқа олимларга дам солдириш жоиз. Шуни унутмайлик, мўмин-мусулмон банда учун жинлар билан ҳамкорлик қилувчи фолбин ва аррофлар ҳузурига бориш қатъиян мумкин эмас. Афсуски, мана шундай кўзбўямачилар ҳузурига дам солдиришга борувчилар кам эмас орамизда. Дам шариатга мувофиқ ҳолда солинмаса, орага бидъат-хурофот ва ширк амаллар қўшилса, бунинг зарари катта бўлади. Шу сабаб дам солдириш масаласида ўта эҳтиёткор бўлиш лозим.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216913
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Дам солдириш ҳукми қандай? 15.07.2017

Ассалому алайкум. Домлага бориб, ўзини ўқитиш каби ишларга шариатимизда қандай қаралади? Бу ширк ҳисобланмайдими?

10195