Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Абдулқодир Жийлоний ўликларни тирилтирганми?! 15.07.2017

Савол:

Ассалому алайкум. Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг “ўликни тирилтирганлари" ва “енглари остида жаннат билан жаҳаннамни кўрсатганлари” ростми?

Булим Ижтимоий масалалар
10815
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. Абдулқодир ибн Мусо ибн Абдуллоҳ ибн Жанкидуст Абу Муҳаммад Муҳйиддин Ҳасаний Жийлоний (мел. 1078-1166, ҳиж. 471-561) машҳур сўфий ва зоҳидлардан, қодирия тариқати асосчиси саналади. У Табаристоннинг Жийлонида туғилган. Йигитлигида Бағдодга бориб, у ерда илм ва тасавввуф аҳлини ўзига лозим тутган. У ваъз-насиҳат айтишда машҳур саналган. Бағдодда дарс ва фатво беришга бошчилик қилган. Абдулқодир Жийлоний мелодий 1166, ҳижрий 561 йилда Бағдодда вафот этган.

   Абдулқодир Жилонийнинг бир қанча китоблари бор. Унинг маноқибига оид кўплаб китоблар ҳам ёзилган. У кишининг издошлари ва бошқалар сиз айтган муболаға гапларни тўқиб чиқаришган. Оддий банданинг ўлик одамни тирилтириши мумкин эмас. Бу сифат Аллоҳ таологагина хосдир. Пайғамбарлардан Исо алайҳиссаломга ўликларни тирилтириш мўъжизаси берилгани Қуръони каримда айтилган. Аммо у киши ҳам “Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман”, деб таъкидлаб ўтган. Шундай экан, бу каби ҳодисалар ҳақидаги ривоятларнинг асоси йўқ, десак бўлади. Уларга чалғиш керак эмас. Тўғри, биз Абдулқодир Жийлонийнинг ўта тақводор, валий зот ва каромат соҳиби бўлганини биламиз. Аммо сиз айтганингиздек, енглари остида жаннат ва дўзахни кўрсатганлари ҳақиқатга тўғри келмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216989
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Абдулқодир Жийлоний ўликларни тирилтирганми?! 15.07.2017

Ассалому алайкум. Абдулқодир Жийлоний ҳазратларининг ўликни тирилтирганлари" ва енглари остида жаннат билан жаҳаннамни кўрсатганлари ростми?

10815