Саволлар ва жавоблар

 

Мавзу:

Марҳум чиққан уйда ҳавл намози ўқиладими? 14.07.2017

Савол:

Шом намозидан кейин ўқиладиган “Хавл” намози қандай намоз. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади.

Марҳум чиққан хонадонда кўп жойларда шом намозидан кейин икки ракат намоз ўқишади. Бу намознинг савоби марҳумга тегар эмиш. Агар шу тўғри бўлса, бу намоз қандай номланади. Бу намозга қандай ният қилинади ва қай тартибда ўқилади. Марҳум чиққан куни ўқиладими, уч кун давомидами ёки доимийми.

Жавоб:

Бисмиллаҳ, валҳамдулиллаҳ. Баъзи жойларда маййит чиққан хонадонда ҳавл деган намоз ўқишар экан. Бунинг шариатда ҳеч қандай асоси йўқ. Ҳадиси шарифларда айтилишича, маййит ҳақига истиғфор айтилади, дуолар қилинади, қабрдаги савол-жавобларни енгил қилиши Аллоҳдан сўралади. 

Агар маййит эгалари аввал намоз ўқимай юрган бўлсалар беш вақт намозни бошласалар, ибодатдан кейин ўтганлар ҳақига дуолар қилсалар, нур устига нур бўлади (Манба: “Кифоя”, “Истиғфорнинг 40 хосияти”).