Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

“Намозни қайтадан ўқишим керакми?” 14.07.2017

Савол:

“Ассалому алайкум. Жунубликдан ғусл қилгач, орадан 30 дақиқалар чамаси вақт ўтгандан сўнг ички кийимларимда маний борлигини кўриб, сув билан яхшилаб истинжо қилиб, таҳорат олиб, шом намозини ўқидим. Мазкур таҳоратим билан хуфтон намозини ҳам ўқидим. Хуфтондан сўнг, таҳоратхонага борганимда ички кийимларимда қотиб қолган маний қолдиғига кўзим тушди. Хуфтон намозини қайта ўқимадим. Устоз, айтингчи, мен тўғри иш қилдимми? Шундай ҳолатларда нима қилиш керак?”.

Булим Ибодат масалалари
19735
Жавоб:

“Ва алайкум ассалом. Саволингизнинг аввалида шом намозидан олдин ички кийимларингизда маний борлигини кўрганингизни айтгансиз. Бу ҳолатда аввал ўша ички кийимни ечиб ташлаб, сўнг истинжо қилиш мақсадга мувофиқ бўларди. Иккинчидан, жунубликдан ғусл қилгач, аъзодан маний ёки мазий сизиб чиқса, қайтадан ғусл қилиш шарт эмас. Балки, бундай ҳолатда, намоз ўқишдан олдин истинжо қилиб, либосни поклаб, таҳорат қилиб олиш кифоя қилади. Учинчидан, намоз ўқиш учун таҳорат қилиш шарт. Таҳоратсиз ўқилган намоз қабул бўлмайди. Тўртинчидан, намозда закардан намлик ёки орқадан ел чиққандек туюлса ва таҳорати кетган ёки кетмаганлиги ҳақида васвасага тушса, намоз давом эттирилади, бузилмайди. Бироқ, аъзодан бавл ёки мазий ёки орқадан ел чиққанини аниқ билса, намозни ўша жойда тўхтатган ҳолда ҳеч нарсага эътибор қаратмасдан, бошқа юмушларга шўнғимасдан тўғри таҳорат қилиб келиб, намозни келган жойидан давом эттириш мумкин. Агар шом ёки хуфтонни бетаҳорат ўқиганингизга ишончингиз комил бўлса, намозни қайтадан ўқийсиз. Валлоҳу аълам”.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216420
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Намозни қайтадан ўқишим керакми?” 14.07.2017

Ассалому алайкум. Жунубликдан ғусл қилгач, орадан 30 дақиқалар чамаси вақт ўтгандан сўнг ички кийимларимда маний борлигини кўриб, сув билан яхшилаб истинжо қилиб, таҳорат олиб, шом намозини ўқидим. Мазкур таҳоратим билан хуфтон намозини ҳам ўқидим. Хуфтондан сўнг, таҳоратхонага борганимда ички кийимларимда қотиб қолган маний қолдиғига кўзим тушди. Хуфтон намозини қайта ўқимадим. Устоз, айтингчи, мен тўғри иш қилдимми? Шундай ҳолатларда нима қилиш керак?.

19735