Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Болани эмизиш ва маҳрамлик масаласи.09.07.2017

Савол:

Ассалому алайкум Устоз. Аввал бир сайтга савол билан мурожаат қилгандим. Яъни, боқиб олинган ўғил бола аёлимга маҳрамми ёки йўқми, деб сўрагандим. Агар аёлингиз ёки унинг опа-сингиллари гўдакни икки йил эмизсалар, шунда маҳрам ҳисобланади, деб жавоб қилинганди. Лекин масаланинг бир томони, синглисининг фарзанди икки ёшга тўлган. Шунинг учун ўн беш кун-бир ойгина эмизишга муддати етади...

Булим Ижтимоий масалалар
5273
Жавоб:

Ва алайкум  ассалом. Агар бола икки ёки икки ярим ёшигача эмса, шаръий эмизиш собит бўлади. Ундан кейингиси шаръий эмизиш ҳисобланмайди.

Бу ерда бир нарсага эътибор қаратиш керак: ҳар қандай ёшда икки йил эмас, балки икки ёшга тўлгунича ақалли бир марта эмса, аёл ўша болага она ҳисобланади.

Эмиш собит бўлганда эмизган аёл боланинг онаси, эри унинг отасига, болалари эмикдош ака-укалари ва опа-сингилларига айланади. Эмикдошлар худди туғишганлар кабидир. Улар орасида никоҳланиш ножоиз.

Агар бир аёл синглисининг фарзандини ўғил қилиб олган бўлса, эмизмаса ҳам унга маҳрам ҳисобланаверади. Сабаби кишининг холаси унга маҳрамдир. Агар аёлнинг жияни қиз бола бўлиб, эмизиш собит бўлмаса, эркакка (яъни, поччасига) номаҳрам ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216418
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар