Ассалому алейкум
Мавзу:

Бидъати ҳасанани тарк қилиш афзалми? 14.08.2015

Савол:

Ассалому алайкум. Маълумки, бидъат мавзусида кўп ихтилоф қилинади. Яқинда Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг “Суннат асослари” китобидан ўтилган аудио дарсда бидъатнинг таърифида шундай маънодаги қавлни эшитдим. Унда айтилишича, бидъатнинг энг қисқа таърифи шариатда далили бўлмаган амалдир. Яна уламолар бидъатни қисмларга ажратишгани, вожиб, мустаҳаб, мубоҳ ва ёмон бидъатга бўлишини айта туриб, дунёвий ишларга тааллуқли бўлган амаллар (мадраса қуриш, Қуръонни мусҳаф шаклига келтириш ва ҳ.к) бидъати ҳасана бўлиши, лекин шариатда Аллоҳга ибодат қилишда муболаға билан, савоб бўлади, деган ният билан чиқарилган ҳамма бидъатлар эса бидъати саййиа бўлишини айтишган экан. Унга мисол қилиб, мавлид маросими айтилди. Бунақа амалларни кўп келтириш мумкин. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, шариатдаги амалларда фақат салафлар замонидагисини маҳкам ушлаб, кейин чиққан, одамлар ўзлари чиқариб олган амалларни тарк қилиш афзалми? Илтимос, мана шу ҳақида менга тавсияларингизни айтиб ўтсангиз!

Булим Ақида
4493
Жавоб:

Ва алайкум ассалом. Мавлид ўқиш ё ўқитиш масаласи алоҳида мавзу. Биз бунда бидъат ҳақида сўз юртиётган эканмиз, аввало, бу борада уламолар ўзаро ихтилоф қилишганини айтиб ўтиш лозим. Лекин зоҳиран ихтилоф бўлса ҳам, шариатга мос келмайдиган ҳар қандай нарса инкор қилинади. Кейин пайдо бўлган ва шариатга мувофиқ нарсалар жоизлигига уламолар бир овоздан иттифоқ қилишган. Фақат баъзилар, ҳар қандай бидъат залолат, деб чуқур кетишган.
   Аммо ибодатлар борасида жуда эҳтиёт бўлмаса, залолатга етакловчи бидъат томон кетиб қолиш хавфи бор. Яъни, Аллоҳ ва Расули буюрмаган бирон ибодатни “кашф” қилиб, “бу мана бундай фазилатга эга, уни мана бу вақтларда ўқилади ёки адо этилади”, дейиш залолатдан бошқа нарса эмас, назаримизда. Шундай экан, мўътамад (ишончли) уламолар маъқуллаган бидъати ҳасана олиниб, қолганлари рад этилади. Валлоҳу аълам!

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216323
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Бидъати ҳасанани тарк қилиш афзалми? 14.08.2015

Ассалому алайкум. Маълумки, бидъат мавзусида кўп ихтилоф қилинади. Яқинда Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг Суннат асослари китобидан ўтилган аудио дарсда бидъатнинг таърифида шундай маънодаги қавлни эшитдим. Унда айтилишича, бидъатнинг энг қисқа таърифи шариатда далили бўлмаган амалдир. Яна уламолар бидъатни қисмларга ажратишгани, вожиб, мустаҳаб, мубоҳ ва ёмон бидъатга бўлишини айта туриб, дунёвий ишларга тааллуқли бўлган амаллар (мадраса қуриш, Қуръонни мусҳаф шаклига келтириш ва ҳ.к) бидъати ҳасана бўлиши, лекин шариатда Аллоҳга ибодат қилишда муболаға билан, савоб бўлади, деган ният билан чиқарилган ҳамма бидъатлар эса бидъати саййиа бўлишини айтишган экан. Унга мисол қилиб, мавлид маросими айтилди. Бунақа амалларни кўп келтириш мумкин. Сиздан сўрамоқчи бўлганим, шариатдаги амалларда фақат салафлар замонидагисини маҳкам ушлаб, кейин чиққан, одамлар ўзлари чиқариб олган амалларни тарк қилиш афзалми? Илтимос, мана шу ҳақида менга тавсияларингизни айтиб ўтсангиз!

4493