Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Қўрқиш гуноҳми? 20.05.2017

Савол:


 Ассалому алайкум! Бир дўстимдан эшитиб қолдим: қўрқиш гуноҳ, фақат Аллоҳдан қўрқиш керак. Бошқа ҳолатдаги қўрқиш гуноҳ экан. Шу гап тўғрими?

Булим Ижтимоий масалалар
5503
Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло Қуръонда фақат Ўзидан қўрқишга, тақво қилишга чақирган. Аллоҳдан қўрқиш, У Зот улуғлигини эътироф этиш, айтганларини қилиш, қайтарганларидан қайтиш, Аллоҳнинг ғазабига учрашдан сақланиш билан бўлади. Бу борада Аллоҳга ҳеч нарса шерик қилинмайди. Зеро, “шу одам хоҳласа, менга зарар етказади, азоб-уқубатга солади”, деб ўйлаш тўғри эмас. 
Маълумки, ҳар бир инсонда табиий қўрқув ҳиси мавжуд. Масалан, қоронғиликдан, юқорига чиқишдан, йиртқич ҳайвондан, сувга чўкиш ёки табиий офатлар қурбони бўлишдан қўрқиш ҳар бир одамнинг фитратида бор нарса. Бу – унинг табиатига хос хислат. Бунинг учун ҳеч ким маломат қилинмайди. Чунки, табиий қўрқув одамнинг ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда юз беради. Чунончи, табиий қўрқув билан Аллоҳдан қўрқиш ўртасида фарқ бор. Валлоҳу аълам! 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216404
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Қўрқиш гуноҳми? 20.05.2017

Ассалому алайкум! Бир дўстимдан эшитиб қолдим: қўрқиш гуноҳ, фақат Аллоҳдан қўрқиш керак. Бошқа ҳолатдаги қўрқиш гуноҳ экан. Шу гап тўғрими?

5503