Сўраган эдингиз?
Савол беринг
Ассалому алейкум
Мавзу:

Аёл эридан рухсатсиз нафл рўза тутса бўладими? 19.05.2017

Савол:

 Ассалому алайкум. Эр нафл рўза тутса, аёли ҳам эридан берухсат рўза тутса бўладими?

Булим Ибодат масалалари
2205
Жавоб:

 Ва алайкумус ассалом. Муслима аёл нафл рўзани эрининг рухсати билан тутиши керак. Чунки ҳадиси шарифда шундай кўрсатма келган. 

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ تَصُومُ المَرْأَةُ وَبَعْلُهَا شَاهِدٌ إِلَّا بِإِذْنِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَالدَّارِمِيُّ وَأَحْمَدُ. 

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Эри ҳозир (яъни, муқим) бўлган аёл фақат унинг рухсати билан рўза тутади” (Бухорий, Доримий ва Аҳмад ривоят қилган). 
Имом Доримий саҳиҳ санад билан келтирган ривоятда: “Эри шоҳид (яъни, ҳозир-муқим) бўлган аёл Рамазондан бошқа вақтда бир кун ҳам унинг рухсатисиз нафл рўза тутмайди”, дейилган. 

Фарз рўзада, яъни Рамазон ойида тутиладиган рўзада эрнинг рухсати шарт эмас. Чунки Аллоҳнинг ҳақи эрникидан устун туради. Бироқ муслима аёл Рамазондан бошқа вақтларда нафл рўза тутмоқчи бўлса, буни аввал эрига маълум қилади. Агар эри рухсат берса, тутади, бўлмаса йўқ. Эри рухсат бермаган ҳолда рўза тутган аёлнинг рўзаси мақбул, аммо ўзи гуноҳкор бўлади. Валлоҳу аълам! (Манба: Бадриддин Айний, “Умдатул қорий”). 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39417
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Аёл эридан рухсатсиз нафл рўза тутса бўладими? 19.05.2017

Ассалому алайкум. Эр нафл рўза тутса, аёли ҳам эридан берухсат рўза тутса бўладими?

2205