Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соялари бўлмаганми? 09.05.2017

Савол:

 Ассалому алайкум.  Бизда кўпроқ мавлуд ойларида имом домлалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратларини, шамойилларини айтишда бир гапни кўп такрорлашади, яъни у зотнинг нурдан яратилганликларини. Ожизона уриниш қилиб, текшириб бу ҳақидаги гаплар асоссиз эканлигини билдим, яъни бу борада келган баъзи ривоятлар тўқима ривоятлар эканлигини. Сўрамоқчи бўлганим шуки, маърузаларда эшитиб қоламиз, Муҳаммад алайҳиссалом юрганларида умуман соялари бўлмасди, Аллоҳ таоло у кишини сояларини ҳам одамлар босмаслиги учун шундай қилган. Шу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

Булим Ижтимоий масалалар
6650
Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Айрим китобларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соялари бўлмагани ҳақида маълумотлар келтирилган. 

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соялари йўқ эди. Агар у зот кундузи юрсалар, зиёлари қуёш зиёсидан устун келарди. Агар чироқ бор жойда ўтирсалар, нурлари чироқ нуридан устун келарди” (Аҳмад ибн Абдуллоҳ Ғадофий саҳиҳ санад билан ривоят қилган). 

Мулла Али Қори мазкур ривоятни “Жамъул васоил фи шарҳиш шамоил”да келтирган. 
Ҳаким Термизий “Наводирул усул”да Заквондан ривоят қилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соялари қуёш зиёсида ҳам, ой нурида ҳам кўринмасди (Ривоят санадида мавзуъ ҳадис тўқишда ва ёлғончиликда айбланган Абдураҳмон ибн Қайс бор). 

Ибн Сабъ “Шифоус садр” китобида ёзишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нур эдилар. Агар қуёшда ёки ой нурида юрсалар, соялари кўринмасди. 
Уламолар бунга, Қуръони каримда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “нур” ва “сирож” дея сифатланганларини далил қилиб келтиришган (Қаранг: Моида сураси, 15-оят; Аҳзоб сураси, 45-47-оятлар). 

Шунингдек, Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ё Аллоҳ, қалбимда нур қил, кўзимда нур қил, қулоғимда нур қил, ўн тарафимдан нур қил, чап тарафимдан нур қил, устимдан нур қил, тагимдан нур қил, олдимда нур қил, ортимда нур қил, мен учун нур қил”, деб дуо қилардилар (Бухорий, Муслим ва Абу Довуд ривояти). 
Мулла Али Қори “Шарҳуш шифо” китобида Ибн Сабъ мазкур ҳадисдан келиб чиқиб, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам нур эдилар, қуёш зиёси ёки ой нурида юрсалар, соялари кўринмасди, деб айтганини зикр қилган. Аммо бу борада бирон фикр билдирмаган. “Валлоҳу аълам” дейиш билан чекланган... 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216195
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар