Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Хизр бува тирикми? 03.05.2017

Савол:

 Ассалому алайкум, қори ака! Умрингизга Аллоҳ барака берсин. Саволим бор эди: Хизир бува деган одам бор эмиш. Ҳамма одамнинг кўзига кўринмас экан, агар кўриниб қолса, бош бармоғини ушлаган одамнинг тилаги ижобат бўлармиш. Шу ҳақида нима дейсиз?

Булим Ижтимоий масалалар
10426
Жавоб:

   Ва алайкум асассалом. Баъзи уламолар Хизрни пайғамбар, деб билишса, бошқалар уни Аллоҳ тарафидан илми ладуний берилган солиҳ бандалардан бири, дейишган.

  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “У “Хизр” деб номланганига сабаб шуки, агар оқ (қуруқ) ерда ўтирса, кўк рангга айланарди (ўша ерда ўсимлик ўсарди, дейилмоқчи)” (Бухорий ривояти).

  Муҳаққиқ уламолар, жумладан, имом Бухорий, Ибн Қаййим ва бошқалар фикрича, Хизр ўзга инсонлар каби вафот этган. Бошқалар Хизр тирик экани, охири замонда вафот этишини айтишган. Ибн Қаййим айтади: “Хизрнинг тирик экани айтилган ҳадисларнинг барчаси ёлғондир. Бу борада биронта ҳам саҳиҳ ҳадис йўқ. Бу масалани ҳадис уламолари тўлиқ баён қилишган. Агар истасанг, уларнинг қавлларига мурожаат қил” (“Тафсиру Ибн Касир”, 5-жуз, 171-бет, “Тафсирул Алусий”, 15-жуз, 319-бет, “Азвоул баён”, 4-жуз, 157-бет).

  Хуллас, Хизр алайҳиссалом вафот этгани ҳақида қавллар кучли, ишончлидир. У тирик, одамлар тилагини бажо келтиради, учрашганда бош бармоғини ушлаб олиш керак каби гаплар асоссиздир. Уларга ишончли далил топилмайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 215901
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Хизр бува тирикми? 03.05.2017

Ассалому алайкум, қори ака! Умрингизга Аллоҳ барака берсин. Саволим бор эди: Хизир бува деган одам бор эмиш. Ҳамма одамнинг кўзига кўринмас экан, агар кўриниб қолса, бош бармоғини ушлаган одамнинг тилаги ижобат бўлармиш. Шу ҳақида нима дейсиз?

10426