Қуръон тартибига хилоф эмасми? 02.05.2017
Савол:
Ассалому алайкум Устоз. Бугунги кунда хатмга ўтаётган қори биринчи порани ўқийди. Иккинчи куни эса иккинчи порадан давом эттиради. Тартибга риоя қилинмай ўқиётган хатми тўғри бўладими?
5623
Ва алайкум ассалом. Агар кишининг бир ўзи хатм қиладиган бўлса, сураларни кетма-кет ўқийди, орада бир сурани ташлаб кетмайди. Агар икки киши ўқиса, навбатма-навбат қироат қилаверади. Бунда ҳар бир қорининг алоҳида қироати эмас, умуман Қуръоннинг кетма-кет, тартиб билан ўқилиши ҳисобга олинади. Валлоҳу аълам!