Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Банда ҳам фақиҳ, ҳам сўфий бўлиши керакми?19.04.2017

Савол:

   Ассалому алайкум, устоз! Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган экан: “Ким сўфий бўлса-ю, фақиҳ бўлмаса, зиндиқ бўлибди. Ким фақиҳ бўлса-ю, сўфий бўлмаса, фосиқ бўлибди. Ким иккисини жамласа, муҳаққиқ бўлибди”. У зотнинг бу сўзларини бизга шарҳлаб берсангиз!



 

 

Булим Ижтимоий масалалар
5082
Жавоб:

   Ва алайкум ассалом. “Зиндиқ” сўзи “зандақа”дан олинган бўлиб, луғатда “тор” маъносини англатади. Зиндиқ ўз нафсини тангликка олиб борган бўлади. Бу сўзнинг истилоҳий маъноси “охират куни ва Аллоҳнинг ваҳдониятига ишонмайдиган кимса”дир. Демак, бу борада “зиндиқ” сўзи “мулҳид” ва “даҳрий” сўзлари билан муродиф (синоним) саналади. Жумҳур уламолар фикрича, “зиндиқлик” Исломни ошкор қилиб, куфрни беркитишдир. Яъни, зиндиқ ташқи кўринишдан мусулмонга ўхшаса-да, аслида қалбидаги куфрни беркитиб юради. Дусуқийга кўра, бу сўз аввалда “мунофиқ” маъносида қўлланилган. Фуқаҳолар ҳам мунофиқни “зиндиқ” дейишган.

 

   Имом Молик раҳматуллоҳи алайҳи бу қавлида “зиндиқ”ни “мунофиқ” маъносида қўллаган бўлса керак. Зеро, фиқҳ илмини билмаслик банданинг кофир бўлишига сабаб бўла олмайди. Банда тили билан Аллоҳнинг ёлғизлигига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам У Зотнинг Расули ва бандаси эканига гувоҳлик берса, мусулмон саналади. Аммо Молик ибн Анас қавлида айтилишича, ким сўфий бўлса, тариқат йўлига кирса, аммо фиқҳни – дин асослари ва ибодатларни тўғри бажариш қоидаларини ўрганмаса, у мукаммал мўмин эмас. Сабаби фақат қалбни поклаш, зикр-тасбеҳ ва дуо-истиғфор билангина банда имони комил бўла олмайди. Бунинг учун унинг ақидаси, қилаётган амаллари, жумладан, ўқиган намози, тутган рўзаси ва бошқа ибодатлари шариатда кўрсатилганидек бажарилиши лозим. Бу ерда фақат сўфийлик йўналишидан кетиб, руҳий тарбияга бор эътиборини қаратиб, амалларнинг зоҳирий жиҳатига аҳамият бермасликдан қайтарилмоқда.

 

  “Ким фақиҳ бўлса-ю, сўфий бўлмаса, фосиқ бўлибди” деган қавли фақат фиқҳни қаттиқ ушлаб, амалларнинг зоҳирий жиҳатларини энг нозик жиҳатларигача ўрганиб, аммо руҳий тарбияга эътиборсизлик қилиш, қалбни поклаш, Аллоҳни зикр қилиш ва шу каби ишлардан узоқ бўлиш ҳам банда имони ноқислигидандир, маъносини англатади. Зеро, амални тўғри бажариш билан бирга унинг руҳий тарафларига ҳам эътибор қаратиш керак. Масалан, намозни олайлик. Намозни тўғри ўқиш қоидалари, ундаги фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб амалларни билиш билан бирга намозда хушуъ билан туриш, Аллоҳни кўриб тургандек ибодат қилишга ҳам эътибор бериш лозим. Демак, банда амалларнинг ҳам ботиний, ҳам зоҳирий жиҳатларга аҳамиятли бўлиши талаб этилади.

 

   Имом Молик ибн Анас раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ким иккисини жамласа, муҳаққиқ бўлибди”, деган қавли ҳам фиқҳ, ҳам руҳий тарбия бобида устун бўлган мўмин ҳақиқий олим, муҳаққиқ, тўғри йўлдаги банда саналади, маъносини англатади. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216344
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Банда ҳам фақиҳ, ҳам сўфий бўлиши керакми?19.04.2017

Ассалому алайкум, устоз! Молик раҳматуллоҳи алайҳнинг шундай деганлари ривоят қилинган экан: Ким сўфий бўлса-ю, фақиҳ бўлмаса, зиндиқ бўлибди. Ким фақиҳ бўлса-ю, сўфий бўлмаса, фосиқ бўлибди. Ким иккисини жамласа, муҳаққиқ бўлибди. У зотнинг бу сўзларини бизга шарҳлаб берсангиз!

5082