Сўраган эдингиз?
Ассалому алейкум
Мавзу:

Номаҳрамлар бир сув ҳавзасида чўмилишлари мумкинми? 17.04.2017

Савол:

   Ассалому алайкум. Сизга савол бор эди: эркак киши ўз никоҳидаги хотини ва бегона аёллар билан бир бассейнда чўмилиши мумкинми? 



Булим Ижтимоий масалалар
4951
Жавоб:

 Ва алайкум ассалом. Аслида чўмилиш, соғлом ва покиза бўлиш Ислом тарғиб қилган ишлардан. Аммо умумий чўмилиш жойларининг ҳукми бироз бошқача. Жумладан, бир-бирига бегона эркак ва аёл бир бассейнда чўмилиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу нарса ҳаром назарга, қолаверса, зинога рағбат билдиришга сабаб бўлади. Зеро, бундай ҳолатда чўмилиш чоғида кўзни зинодан сақлаш қийин бўлади. Аллоҳ таоло мўмин бандаларини зинога олиб борувчи ҳар қандай ишдан қайтарган. Бу кўз зиноси ёки бошқа иш бўладими, фарқи йўқ. Оятдаги “зинога яқинлашманг” деган буйруқ зинога олиб борувчи ҳар қандай амалдан узоқ бўлинг, маъносидадир. Шундай экан, мўмин-мусулмон банда ҳамма учун умумий, эркаклар ва аёллар аралаш ҳолда чўмиладиган жойларда бўлиши мумкин эмас. 

 Ҳақиқий эркак ўзи шу ишдан тийилиши билан бир қаторда аёли ва қизларини ҳам бундан қайтаради. Зеро, оилада эркак бошлиқдир. 
Агар сузиш ҳавзаси фақат эркаклар учун бўлса, у ҳолда тизза ва киндик орасини беркитган ҳолда чўмилса бўлади. Аёллар ҳам ўз жинсдагилари билан бир-бирларига нисбатан аврат жойларини беркитган ҳолда чўмилишлари жоиз, дейилади. Аммо хотинларнинг бир жойда чўмилишлари, жумладан умумий ҳаммомларга боришлари яхшиликка олиб бормайди. Валлоҳу аълам!

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35876
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Номаҳрамлар бир сув ҳавзасида чўмилишлари мумкинми? 17.04.2017

Ассалому алайкум. Сизга савол бор эди: эркак киши ўз никоҳидаги хотини ва бегона аёллар билан бир бассейнда чўмилиши мумкинми?

4951